Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижонда яна 1 нафар бемор бутунлай соғайди

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Тиббиёт ходимларининг сай ҳаракатлари туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайишда давом этмоқда.

Бугун 2020 йил 18 апрель куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор бутунлай соғайди. Ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида беморда касаллик аломатлари кузатилмади. Тузалган бемор Андижон шаҳридан 33 ёшда. Вирус юқтириб олган фуқаро билан мулоқотда бўлган.

Беморни Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар соғайган беморлар сони 11 нафарга етди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 171 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🌐 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган:

🇦🇹 Австрия — 1
🇦🇲 Арманистон — 1
🇺🇸 АҚШ — 11
🇦🇪 БАА — 1
🇬🇷 Греция — 6
🇮🇱 Исроил — 1
🇰🇷 Корея Республикаси — 1
🇵🇰 Покистон — 5
🇷🇺 Россия — 42
🇹🇭 Таиланд — 1
🇹🇷 Туркия — 1
🇯🇵 Япония — 1
🇰🇿 Қозоғистонда — 6

бўлиб турган 73 нафар фуқаромизда ушбу касаллик аниқланган.

2020 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабида мавжуд маълумотлар.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов иштирокида ўтказилган брифинда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Асака туманида карантинда бўлган 108 нафар ҳамюртларимиз ўз уйларига кузатилди

2020 йилнинг 3 апрель куни қўшни Қирғизистон Республикаси чегарасидан Андижон вилоятига ўтган Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида яшовчи 108 нафар фуқаролар Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан, Андижон вилояти Асака туманидаги махсус мактаб интернатига 14 кунлик тиббий кузатувчи карантинга олинган эди.

14 кунлик кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди.

Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятидан. Энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

❗️Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Андижонда яна 2 нафар бемор бутунлай соғайди

Тиббиёт ходимларининг сай ҳаракатлари туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайишда давом этмоқда.

Бугун 2020 йил 20 апрель куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Лаборатория текширувлари натижасида беморда касаллик аломатлари кузатилмади. Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Беморни Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Олтинкўл туманида томорқадан самарали фойдаланишда қандай тажриба бор?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари: Upay, Click, Payme, Paymo, Paynet, шунингдек банкларнинг мобил иловалари ва Мажбурий ижро бюросининг @mibuzbot телеграм-боти орқали тўловларни амалга ошириш мумкинлигини эслатиб ўтади.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Мамлакатимиз иқтисодий тармоқларининг узлуксиз фаолият юритишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва электр энергиясидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйманг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБда тузилган тезкор ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва унинг маҳаллий бошқармаларининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 2020 йил 20 апрель кунига қадар вилоят бўйича рўйхат асосида жами 8 минг 510 та хонадонларга умумий қиймати 846 млн. сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ҳусусан:
📦 Андижон шаҳар - 2228 та оилага;
📦 Хонобод шаҳар - 278 та оилага;
📦 Андижон тумани - 604 та оилага;
📦 Асака тумани - 689 та оилага;
📦 Балиқчи тумани - 831 та оилага;
📦 Булоқбоши тумани - 252 та оилага;
📦 Бўстон тумани - 258 та оилага;
📦 Жалақудуқ тумани - 462 та оилага;
📦 Избоскан тумани - 509 та оилага;
📦 Қўрғонтепа тумани - 342 та оилага;
📦 Марҳамат тумани - 242 та оилага;
📦 Олтинкўл тумани - 545 та оилага;
📦 Пахтаобод тумани - 463 та оилага;
📦 Улуғнор тумани - 304 та оилага;
📦 Хўжаобод тумани - 278 та оилага;
📦 Шаҳрихон тумани - 451 та оилага маҳсулотлар етказиб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
COVID-19: Ўзбекистон ва жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (21 апрель ҳолатига кўра).
___________________________________

COVID-19: Основные данные по распространению коронавирусной инфекции в Узбекистане и мире (по состоянию на 21 апреля).

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожеавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин.

🔰 Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram