Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларни ҳайдовчиларга мурожаати!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликнинг оқибати кимнидир жигарбандини бу дунёдан бевақт олиб кетишига, ёки бир умрга мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўлишини асло унутмайлик!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жалақудуқ туманида нарх-наво барқарорлиги таъминланмоқда

Андижон вилояти ҳокимлигидан Жалақудуқ туманига бириктирилган вакил, туман ҳокимнинг ўринбосари ҳамда Департаментнинг туман бўлим билан биргаликда тумандаги деҳқон бозорларида нарх-навони асоссиз ортиб кетишини олдини олиш ва "Даладан дастурхонгача" арзонлаштирилган ярмарка фаолияти ўрганилди.

Мазкур жараёнда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда доимий керакли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича масъулларга ҳам кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аҳоли мурожаатлари – бош вазифа

Андижон вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов куни кеча Асака туманининг “Олақанот” маҳалла фуқаролар йиғинда бўлиб, маҳалла фаоллари билан ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва уларнинг амалий ҳал қилиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган мулоқот чоғида маҳалла фаоли Ҳикоятхон Ҳайдарова бир қатор таклифлар билан мурожаат қилганди.

Келишилганидек, ваъдага мувофиқ М.Нишанов бугун “Олақанот” маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, бир қатор эҳтиёжманд ва муҳтож хонадонларга кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ечимлари билан амалий ёрдамлар кўрсатди.

Шунингдек, М.Нишанов маҳалла ўтказилаётган “Аёллар дафтари” хатловининг 4-босқичини бориш жараёнлари билан танишиб, ўрганиш ўтказилган оилаларнинг муаммоларини ҳал қилишда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва маҳалла раиси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар юзасидан манзилли кўрсатмалар берди.

Ҳикоятхон Ҳайдарова эзгу ниятлар билан дуога қўл оча туриб, "Гапнинг рости жуда ҳурсанд бўлдим, келганларингиздан. Кеча яхши ниятлар билан қилган режаларимиз бугун амалга ошди ва жуда кўплаб хонадонларга кириб улар билан мулоқот ўтказиб, ҳолидан хабар олиб сизларни уларга кўрсатган яхшиликларингиздан, амалий ёрдамларингиздан маҳалла аҳли жуда ҳам миннатдормиз. Мана шундай ишонч бизга янги куч ва янада руҳлантириш беради" - дея ҳурсандчилигини яширмади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Максумов ҳамда Хонобод шаҳар прокурори Б.Каримовлар томонидан жорий йилнинг 9 январь куни бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан Шаҳардаги озиқ-овқат ва деҳқон бозоридаги нарх-наво суньий оширишни олдини олиш масаласида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Хонобод шаҳар марказий озиқ-овқат ва деҳқон бозорига кирилиб, биринчи турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини нархларини суньий оширилишини олдини олиш ҳамда товар маҳсулотларини танқислигини олдини олиш, фуқароларга бозор ва унинг ҳудудига кириш харидларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари аҳолини тиббиёт соҳасидаги мавжуд муаммоларига ечим топиш мақсадида «Янги ҳаёт» МФЙ маъмурий биносида ҳудуд аҳолисига чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, 90 дан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда вилоятимизда кутилаётган ноқулай об - ҳаво шароитида йўлларда қишки қаров назоратини тизимли ташкил этиш, об ҳавонинг ноқулайликларига қарамай йўлларда ҳаракат хавфсизлигини сифатли ва тезкор тартибда таъминлаш юзасидан Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда тегишли мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда барча ҳудудий бўлинмаларда тайёргарлик ишлари кўздан кечирилиб, автомобиль йўлларида юзага келиши мумкун бўлган фавқулотда ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok