Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.33K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Аҳоли мурожаатлари эътиборда
“САЙИДОБОД” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНДА ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
Андижон вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов бугун “Сайидобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаатига мувофиқ, “Бадалбой” кўчасидаги сув тортиш иншоотида бўлиб, носоз ҳолга келган сув тортиш мосламасини янгисига алмаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш юзасидан тегишли соҳалар вакилларига кўрсатмалар берди. Ана шу ишлар натижасида келгуси ҳафтадан бошлаб “Найман”, “Навбахор”, “Қашқар” ва “Чорбоғ” кўчаларида яшовчи аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши янада яхшиланади.
Шунингдек, М.Нишанов “Қашқар” кўчасидаги мавжуд трансформатор қўшимча қувватга муҳтожлиги туфайли янги трансформатор билан қўшимча таъминлаш бўйича электр тармоқлари корхонаси маъмуриятига ушбу масалани қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8-январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Сўнги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатининг бош мезонига айланди. Мазкур жараёнда прокуратура ходимларининг фаолияти беқиёс аҳамиятга эга. Уларга жамиятда инсон ҳуқуқлари, халқ манфаатларини таъминлаш йўлидаги ўта масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этишда куч-қувват, янги марралар ҳамроҳ бўлсин.

Прокуратура соҳасидаги барча ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз. Машаққатли ва шарафли бўлган фаолиятларида муваффақият тилаб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Xalqaro press klub
#anons

Xalqaro press-klub 2023-yili bir qator yangi loyihalarni yo‘lga qo‘yishni rejalashtirgan.

🇺🇿 Mamlakatimizdagi muhim voqeliklarni tezkorlik bilan sharhlab borish, turli-tuman jarayonlar xususida aholiga sohalar mutaxassislari hamda ekspertlarning asosli fikrini yetkazish maqsadida https://t.me/IPCUzbekistan kanali orqali muntazam o‘tkazib borilishi mo‘ljallanayotgan audiopodkastlar – shularning biri.

🎙 Audiopodkastlarning dastlabkisi @IPCUzbekistan telegram kanalida 9 yanvar kuni soat 18:30 da Energetika vazirligi mutasaddi xodimlari ishtirokida “Anomal sovuq: energetika tizimi unga tayyormi?” mavzusida bo‘lib o‘tadi.

Ovozli chatimizda Energetika vazirligining mutasaddilari ishtirok etadilar.

Audiopodkastimizda qatnashing. Mavzu yuzasidan savollaringizni quyidagi manzilga yuboring!👇

📨 https://t.me/xalqaropressklubbot

👉 @IPCUzbekistan 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларни ҳайдовчиларга мурожаати!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликнинг оқибати кимнидир жигарбандини бу дунёдан бевақт олиб кетишига, ёки бир умрга мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўлишини асло унутмайлик!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жалақудуқ туманида нарх-наво барқарорлиги таъминланмоқда

Андижон вилояти ҳокимлигидан Жалақудуқ туманига бириктирилган вакил, туман ҳокимнинг ўринбосари ҳамда Департаментнинг туман бўлим билан биргаликда тумандаги деҳқон бозорларида нарх-навони асоссиз ортиб кетишини олдини олиш ва "Даладан дастурхонгача" арзонлаштирилган ярмарка фаолияти ўрганилди.

Мазкур жараёнда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда доимий керакли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича масъулларга ҳам кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аҳоли мурожаатлари – бош вазифа

Андижон вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов куни кеча Асака туманининг “Олақанот” маҳалла фуқаролар йиғинда бўлиб, маҳалла фаоллари билан ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва уларнинг амалий ҳал қилиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган мулоқот чоғида маҳалла фаоли Ҳикоятхон Ҳайдарова бир қатор таклифлар билан мурожаат қилганди.

Келишилганидек, ваъдага мувофиқ М.Нишанов бугун “Олақанот” маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, бир қатор эҳтиёжманд ва муҳтож хонадонларга кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ечимлари билан амалий ёрдамлар кўрсатди.

Шунингдек, М.Нишанов маҳалла ўтказилаётган “Аёллар дафтари” хатловининг 4-босқичини бориш жараёнлари билан танишиб, ўрганиш ўтказилган оилаларнинг муаммоларини ҳал қилишда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва маҳалла раиси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар юзасидан манзилли кўрсатмалар берди.

Ҳикоятхон Ҳайдарова эзгу ниятлар билан дуога қўл оча туриб, "Гапнинг рости жуда ҳурсанд бўлдим, келганларингиздан. Кеча яхши ниятлар билан қилган режаларимиз бугун амалга ошди ва жуда кўплаб хонадонларга кириб улар билан мулоқот ўтказиб, ҳолидан хабар олиб сизларни уларга кўрсатган яхшиликларингиздан, амалий ёрдамларингиздан маҳалла аҳли жуда ҳам миннатдормиз. Мана шундай ишонч бизга янги куч ва янада руҳлантириш беради" - дея ҳурсандчилигини яширмади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Максумов ҳамда Хонобод шаҳар прокурори Б.Каримовлар томонидан жорий йилнинг 9 январь куни бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан Шаҳардаги озиқ-овқат ва деҳқон бозоридаги нарх-наво суньий оширишни олдини олиш масаласида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Хонобод шаҳар марказий озиқ-овқат ва деҳқон бозорига кирилиб, биринчи турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини нархларини суньий оширилишини олдини олиш ҳамда товар маҳсулотларини танқислигини олдини олиш, фуқароларга бозор ва унинг ҳудудига кириш харидларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари аҳолини тиббиёт соҳасидаги мавжуд муаммоларига ечим топиш мақсадида «Янги ҳаёт» МФЙ маъмурий биносида ҳудуд аҳолисига чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, 90 дан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok