60 ТА ХОНАДОН СИФАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ
Андижон тумани Янги тўлқин МФЙ аҳолиси ўтказилган сайёр қабулда маҳалладаги трансформаторни янгилаш масаласи аҳоли томонидан кўтарилган эди.
Туман ҳокими Б.Маматкаримов бу масалани тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш олиб борди. Ўрганишлар натижасида трансформатор янгиланиши зараурлиги қайд этилди ва бу масала тезлик билан ҳал этилишга киришилди.
Натижада қуввати 100кВА бўлган трансформатор ўрнатилмоқда. Ушбу трансформатор ўрнатилиши билан яна 60 та хонадон сифатли электр энергия билан таъминланади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи С.Каримов, вилоят прокурорининг ўринбосари Ш.Рахимов билан биргаликда,
Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси “Элегант шоес” МЧЖ га электр энергияси тормоғи тортиш ва бўялган ип ишлаб чиқариш корхонаси хисобланган “Эделвейс” МЧЖ табиий газ муаммоси бўйича мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Шунингдек, “Эделвейс” МЧЖ бўялган ип-калава экспорти амалга оширишда ҳар бир килограмм учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимдан озод қилиш бўйича таклифи Республика ишчи гуруҳига тақдим этилиши билдирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси “Элегант шоес” МЧЖ га электр энергияси тормоғи тортиш ва бўялган ип ишлаб чиқариш корхонаси хисобланган “Эделвейс” МЧЖ табиий газ муаммоси бўйича мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Шунингдек, “Эделвейс” МЧЖ бўялган ип-калава экспорти амалга оширишда ҳар бир килограмм учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимдан озод қилиш бўйича таклифи Республика ишчи гуруҳига тақдим этилиши билдирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун вилоят ҳокимлиги вакиллари Избоскан туманининг Пойтуғ газ тўлдириш корхонасидаги жараёнлар билан танишди.
Мазкур корхона бугунги кунда 4 та туманга—Избоскан, Пахтаобод, Балиқчи ва Олтинкўл туманларига хизмат қилиб келмоқда. Избоскан тумани учун ҳар куни 1500 тадан 3500 тагача суюлтирилган газ баллонларини тўлдириб, шу орқали фуқароларга етказиб бериш ишларига ҳисса қўшяпти.
Вилоят вакиллари ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари мазкур корхонанинг иш фаолияти, келтирилаётган суюлтирилган газ маҳсулотларини келтириш, тақсимлаш ва маҳаллаларга чиқариш жараёнидаги ҳолатларини ўрганди.
Сўнг, жадвал асосида маҳаллаларга чиқарилаётган газ машиналарнинг фаолиятларини ошириш, газ баллонлар сонини кўпайтириш, режадан бир кун ҳам чалғимай, ўз вақтида фуқаролар учун баллонларни етказиб бериш учун аввало газ тўлдириш корхонаси фаол бўлишини ва меҳнат фаолияти давомида ҳалоллик билан ишлашларини билдирдилар.