Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.9K photos
5.34K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Айни кунларда ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимининг ишлаши алоҳида назоратга олинган.

Шуларни инобатга олган ҳолда Бўстон туманида вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил ва сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Иссиқлик тизимлари ва уларнинг ишлаши кўздан кечирилди. Масъулларга эса бу борада керакли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари туманда ҳудудлар кесимида аҳолига арзонлаштирилган кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳам алоҳида назорат қилинмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан бу каби олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Жойларда аҳоли билан очиқ-мулоқотлар олиб борилиб уларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

Бу каби ишлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хонобод шаҳрида вилояти ҳокими ўринбосари А.Максумов, сектор раҳбарлари ва вилоятдан бириктирилган вакил бошчилигидаги ишчи гуруҳ мурожаатларни бартараф этиш мақсадида жойларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Жумладан, аҳолини қиш мавсумида сифатли ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Тейит МФЙ аҳолиси учун кўмир маҳсулоти етказиб берилди. Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидаги ТП даги узилиш тезкорлик билан бартараф қилинди.

Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Дорихоналарда сотуви тақиқланган дори воситалари бўйича назорат тадбирлари ва Хонтоғ МФЙдаги 4-МТТ да ҳаракат хавфсизлиги ўрнатиш ва тадбирлари ўтказилди.

Истиқлол МФЙ ҳудудида фаолиятини олиб бораётган бешликнинг бугунги кундаги иш фаолияти ўрганилди ва ҳудуд фуқаролари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди ҳамда фуқаролик паспортларини топширилди.

Бу каби ишлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат туманига вилоят ҳокимлигидан бириктирилган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ш.Абдураззоқов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ғофуровлар биргаликда тумандаги ижтимоий соҳа объектларидан яна бири туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги «Пахтакор» МФЙ ҳудудида жойлашган 18-умумий ўрта таълим мактабида бўлдилар.

🏢 Ишчи гуруҳ аъзолари муассасанинг қиш мавсумига тайёргарлик ва хоналарнинг иссиқлик даражаси ҳамда қозонхоналарнинг ишлаши ва мавжуд кўмир заҳираларини кўздан кечирдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов мазкур ижтимоий соҳа объектини кўздан кечириш жараёнида хоналарни иситиш тизимига алоҳида эътибор қаратган ҳолда муассасада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш ҳамда мавжуд камчиликларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тумандаги масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
60 ТА ХОНАДОН СИФАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Андижон тумани Янги тўлқин МФЙ аҳолиси ўтказилган сайёр қабулда маҳалладаги трансформаторни янгилаш масаласи аҳоли томонидан кўтарилган эди.

Туман ҳокими Б.Маматкаримов бу масалани тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш олиб борди. Ўрганишлар натижасида трансформатор янгиланиши зараурлиги қайд этилди ва бу масала тезлик билан ҳал этилишга киришилди.

Натижада қуввати 100кВА бўлган трансформатор ўрнатилмоқда. Ушбу трансформатор ўрнатилиши билан яна 60 та хонадон сифатли электр энергия билан таъминланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok