Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.9K photos
5.34K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Хабарингиз бор, мамлакатимизда қуёш панелларидан фойдаланиш, уларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятимизнинг Бўстон туманидаги 125 хонадонга, 79 та ижтимоий соҳа объектларига, 7 та тадбиркорлик субъектларига, 147 нафар ташкилот ва муассаса раҳбарлари хонадонларига қуёш панелларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қарор ижроси амалда: Хўжаобод тумани аҳолисининг турмуши фаровонлашмоқда...

Халқ дардини ўйлаб яшаш инсонийликнинг энг олий мезонидир. "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" да вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан барча аҳолини бугунидан рози қилиш ишлари йўлсозлар томонидан бошлаб юборилди.

Ҳабарингиз бор, 2022 йилнинг 25 октябрида давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йиллиарда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича" қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори ижросини таъмирлаш мақсадида кўплаб маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгаришни бошлади.

Жумладан, айни кунларда Хўжаобод туманидаги Мустаҳкам Мфйга қарашли Тараққиёт кўчаси ҳамда Бахрин Мфйга қарашли Ёшлар ва Зиёкор кўчаларида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилиб, йўллар махсус техникалар ёрдамида асфальтлаш олдидан асос тайёрлаш баробарида шағал-шебенлаш ишлари бошланди. Асосий мақсад эса, халқни рози қилишга қаратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев етакчилигидаги республика ишчи гуруҳи ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили Б.Мамаюсуповлардан иборат ишчи гуруҳ вакиллари бугун туманимизнинг Пайноб маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказдилар. Мулоқот асносида ишчи гуруҳ ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитлари, маҳалла инфратузилмаси ҳолатлари ҳамда қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Маҳалланинг ички кўчаларида шағаллаш ишлари ташкил қилиниб аҳоли кайфияти ўрганилди.

Таъкидлаб ўтганимиздек, туманда ёшлар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш масалалари ҳам доимий эътибордаги мавзулар сирасига киритилган.
Бугун туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ахмедов, туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Расулов ҳамда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили Б.Мамаюсуповлар Соҳил маҳалласида бўлиб, ҳудуд ёшлари билан мулоқот ўтеаздилар.
Учрашувда йўлланган ёшлар мурожаатлари ўрганилиб, ижро учун йўналишлар бўйича масъулларга юклатилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллада Жаҳон банки кредит маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган мактаб биноси қурилишини ҳам кўздан кечириб, қурилиш сифати, битказилиш муддатлари борасида масъуллар билан суҳбатлашдилар.

Аҳолини арзонлаштирилган нарҳлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туман Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган ярмаркада ҳам бўлган ишчи гуруҳ вакиллари нарх-наво, сотувдаги маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратдилар.