Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Шаҳрихон тумани "Янги ваҳим" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ип йигирув, бўёқ ва сочиқ тўқув ишлаб чиқариш фабрикаси лойиҳаси доирасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев мазкур қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур лойиҳа 4 гектар майдонда қурилмоқда ва фабрика ўзи ишини бошлаганидан сўнг 1400 нафар фуқаролар иш билан таъминланади.

Айни кунларда куннинг совуқ бўлишига қарамасдан мазкур қурилиш объектида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон тумани "Шайдо" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари жойига бориб ўрганилди.

Мазкур маҳаллада вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев бошчилигида бир қатор масъул раҳбарлар маҳаллада ўрганиш ишларини олиб бордилар.

Хусусан, маҳалла аҳолиси ичимлик суви муаммосида мурожаат қилишган эди. Уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида ичимлик сувини чиқариш ва аҳолига етказиб бериш мақсадида сув насосига қўшимча компрессор олиб келиниши белгиланди.

Эндиги навбатда компрессор орқали ичимлик суви ичишга яроқли ҳолга келгунга қадар тозаланади ва шундан сўнг аҳолига етказиб бериладиган бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон тумани "Найман" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.

Мазкур маҳалла аҳолиси трансформаторни янгисига алмаштириш юзасидан мурожаат қилишган.

Шунга кўра вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ушбу маҳаллада бўлдилар. Эндиликда мазкур маҳаллада электр энергияси таъминоти яхшиланади. Сабаби мурожаатларига асосан 100 kVA бўлган трансформатор янги 160 kVA бўлган трансформаторга алмаштирилди.

Эски 100 kVA бўлган трансформатор худди шундай яна бир маҳаллага олиб борилиб ўрнатилиши ҳам белгилаб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимлигининг Жалақудуқ туманига бириктирилган вакили, сектор раҳбарлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари туманнинг энг олис "Узункўча" МФЙ аҳолиси билан учрашиб, мавжуд муаммолар, коммунал соҳадаги камчиликларни ўрганиб, бартараф қилиш бўйича чоралар кўрмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok