Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
"Док-1 Макс" дори воситасидан фойдаланмаслик бўйича мамлакатимиз бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятида ҳам сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида ана шундай тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Айни дамда вилоятдан бириктирилган ишчи гуруҳ Бўстон тумани сектор раҳбарлари тумандаги дорихоналарда бўлиб, у ерда "Док-1 Макс" дори воситасини сотувдан чеклаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари масъуллар томонидан бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволарини барқарорлиги, шунингдек, автомобилларга сиқилган газ қуйиш шаҳобчаларида навбатсиз кириш ҳолатлари қатъий назоратга олинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ УЧКЎЗА МАҲАЛЛАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАР ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИШДИ

Аҳолининг ижтимоий ҳимояси доимо диққат-эътиборда бўлиб келган. Айниқса, эҳтиёжманд хонадонларда бўлиб, улар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш анъана тусини олган.

Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев етакчилигидаги Республика ишчи гуруҳ бугун туманимизнинг Учкўза маҳалласидаги бир қатор хонадонларда бўлиб, мулоқотга киришдилар.

Хонадон вакилларига озиқ-овқат ва кўмир ёқилғисидан иборат моддий ёрдамлар тарқатилди.

🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
📱Facebook|🕊Telegram|📱Instagram|📺Youtube|🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш барча масъуллаларнинг вазифаси.

Жалақудуқ туманида ташкил этилган Ишчи гуруҳ, сектор раҳбарлари, Жалақудуқ туманига бириктирилган Андижон вилояти прокуратураси вакили М.Болтабоев ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармасидан бириктирилган вакил О.Таджибоевлар Жалақудуқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорида нарх-наво асоссиз ортиб кетмаслиги ҳамда маҳсулотларнинг сифати шунингдек, тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни ўрганишмоқда.

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Ҳурматли фуқаролар!

Андижон вилоятида 2023 йил қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли масъул ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятимизнинг барча ҳудудларида тезкор штаблар ташкил этилган ва қатъий назоратга олинган.

Шунингдек, вужудга келиши мумкин бўлган фавқулотда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида керакли турдаги техникалар ва ресурслар мавжуд ҳамда шай ҳолатда эканлигини маълум қиламиз.

#Aholi #Diqqatiga

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ишчи гуруҳи томонидан Асака, Марҳамат ва Шаҳрихон туман деҳқон бозорларида, ярмаркаларда ва йирик савдо комплексларида ўрганиш ўтказилди.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok