Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон шаҳридаги Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида эрта тонгдан ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида ҳудудий бўлинмалар томонидан махсус техникалар жалб этилиб кўчанинг 500 метр масофасида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, мазкур кўчанинг кенглиги таъмирлаш олдидан 7 метрни ташкил этган бўлса, йўлсозлар томонидан транспорт воситалари ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мазкур кўча 12 метрга кенгайтирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИБ, ОИЛА АЪЗОЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Байрамлар арафасида кўнгил сўраш, айём билан муборакбод этиш халқимизга хос одатдир.

Бугун Пахтаобод тумани ҳокими Азизбек Латифжонов айни кунда хорижда меҳнат қилаётган Бобур, Қашқар, Қорашох ҳамда Муаззинбой маҳаллаларида истиқомат қилувчи ҳамюртларимиз хонадонларида бўлиб, уларнинг яқинларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этди.

Хонадон аҳлларига Президент совғалари топширилди.

Эътиборли жиҳати, туман етакчиси хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз билан телефон орқали мулоқотга чиқиб, улардан ҳол-аҳвол сўраб, байрам билан қутлади.

Уларнинг ўз юртимизга қайтиб меҳнат қилишлари учун шароитлар мавжудлигини таъкидлаб, бу бўйича маълумотлар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари орқали етказилишини таъкидлаб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Избоскан тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими С.Исмоилов анъанага киритган йилнинг энг меҳнаткаш, фидойи, фаол меҳнат қилаётган ходимларни ва фуқароларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантана бошланиши билан туман ҳокими сўз олиб, аввало байрам билан қутлади.

Ғолиб бўлган номзодларни мана шу поғонага келгунларига қадар қандай чиғириқлардан ўтганини баён этиб, тақдирлаш маросимига расман старт берди.

Тақдирлаш маросими якунлангач, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, мақом усталари Элмурод Аҳмедов ҳамда Фурқат Ашуралиевлар ижросида концерт дастури бошланди. Йиғилганлар бадиий муҳитдан мосуво бўлмадилар, балки янграётган куй ва қўшиқларга жўр бўлиб, рақсларга тушдилар.

Эслатиб ўтамиз: 25 та номинация бўйича овозлар йиғилганида 25 мингдан зиёд фуқароларимиз томонидан овозлар берилди. 162 мингдан зиёд кўрувлар асосида 200 га яқин туманимиз ходимлари номзод сифатида кўрсатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok