Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
БАЙРАМ АРАФАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ў.Шукуров туманда истиқомат қилувчи 71 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд ҳамда оила аъзолари меҳнат миграциясида бўлган мигрантларининг хонадонларида бўлиб, «Янги йил» байрами арафасида Президентимизнинг байрам совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МИГРАЦИЯДА ЮРГАН ФУҚАРОЛАРИМИЗ БИЛАН ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тажибаев бошчилигида барча сектор раҳбарлар хорижда ишлаётган Хонободлик фуқаролар билан жонли мулоқот ўтказди.

Мазкур мулоқотда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Пермь, Тюмень, Калининград, Ижевск, Казань, Москва шаҳаралари шунингдек қўшни Қозоғистон давлатида бугунги кунда миграцияда юрган 60 нафарга яқин фуқароларимиз билан тўғридан-тўғри суҳбатлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида сектор раҳбарлари, алоқадор ташкилотлар томонидан фуқароларнинг ичимлик суви, тиббиёт, фуқаролик паспорти, уй-жой масаласи, банк кредити шунингдек ҳуқуқий йўналишлардаги мурожаатларига ечим топиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Мулоқот сўнгида шаҳар ҳокими томонидан мазкур мурожаатларни ижроси бўйича мутасадди ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда хорижда юрган ҳамшаҳарларимиз билан ушбу мулоқотлар тизимли равишда давом эттирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTubeВконтакте  | Twitter
Хорижда ишлаётган Булоқбошилик фуқароларнинг оилаларидан хабар олинди

Бугун Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров бошчилигида сектор рахбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари хорижда ишлаётган 33 нафар Булоқбошилик фуқароларнинг оилаларидан хабар олдилар.
https://telegra.ph/Horizhda-ishlayotgan-Bulo%D2%9Bboshilik-fu%D2%9Barolarning-oilalaridan-habar-olindi-12-29