Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.9K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бўстон туман ҳокими С.Носирова жонкуяр, мехнаткаш, туманимиз обод бўлишида ўз ҳиссасини қўшаётган туман ободонлаштириш бўлими ходимларини кўрсатаётган беминнат ҳизматларини қадрлаб, уларни янги йил байрами билан қутлади ва совғалар улашди.

Тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Шаҳрихон туманида “Маънавият ва маърифат маскани” иш бошлади.

Масканнинг очилиш маросимида туман ҳокими Ҳ.Дадахонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари З.Тоштемирова, сектор раҳбарлари, нуронийлар, тарғиботчилар ва ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Олтинкўл тумани ҳокими М.Обидов туманда истиқомат қилувчи меҳнат миграциясида бўлган мигрантларнинг хонадонларида бўлди.

Туман ҳокими Айшахоним ҳамда Далварзин маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ҳозирда хорижда ишлаётган Д.Хасанова, Э.Бозоровларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилди.

Уларнинг фарзандларига Давлатимиз раҳбарининг янги йил совғалари, шу билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларини топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАЙРАМ АРАФАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ў.Шукуров туманда истиқомат қилувчи 71 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд ҳамда оила аъзолари меҳнат миграциясида бўлган мигрантларининг хонадонларида бўлиб, «Янги йил» байрами арафасида Президентимизнинг байрам совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok