Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президентимиз бугунги оғир шароитда барча раҳбарлар ва фермерлар бир бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.
Сувни тежаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития кластерной системы и повышения урожайности в хлопководстве и зерноводстве.
Президент отметил, что все руководители и фермеры в нынешних сложных условиях должны действовать как единое целое и работать над наращиванием заготовки продукции.
Затронуты также вопросы бережного расходования воды, борьбы с болезнями и вредителями, организованного проведения сбора урожая.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #agrarsoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Карантин даврида барча банк хизматларидан уйда туриб фойдаланинг.

Буни қандай амалга ошириш мумкин дейсизми?

❗️У ҳолда мазкур видео ролик айнан Сиз учун!

🔹Муҳими, уйда қолинг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
COVID-19: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (11 апрель ҳолатига). Касалланганлар барча ҳудудларда аниқланган.

#UydaQoling
______________

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда қолиш нима учун муҳим? Уйда қолмасак нима бўлади?

Кўринг ва хулоса чиқаринг.

Манба: @dscuzbekistan

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ҳурматли Андижонликлар!

Aгар сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида саволларингиз бўлса ёки касаллик аломатларини сезсангиз қуйидаги "ишонч телефон" рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Карантин қоидаларига риоя қилишни таъминлашга жалб қилинган соҳа вакиллари бирлашиб коронавирусга қарши курашмоқда, Сиз ҳам "уйда қолиб" уларга ёрдам беринг!
—————
Представители разных структур сплотили усилия в борьбе с коронавирусом и обеспечения соблюдения правил карантина, Вы также присоединяйтесь к ним "оставаясь дома"!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳурматли фуқаролар!

ОНЛАЙН ТЎЛОВ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИНГ!

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ жорий йилнинг 1 январь кунидан бошлаб фойдаланилган ичимлик суви учун тўловлар жамият томонидан ундирилиши йўлга қўйилганлигини эслатиб ўтади. Шу билан бирга мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даврида аҳолига қулайлик бўлиши учун ичимлик суви учун тўловни уйдан чиқмаган ҳолда амалга оширишингиз мумкинлигини хабар қилади. Бунинг учун
@uzst_bot телеграм боти ва mjko.uz/abonents/ саҳифасидан фойдаланишингиз мумкин. Тўловни шунингдек, Click, UzPaynet, PayMe, U-PAY хизматлари орқали ҳам амалга ошириш имконингиз мавжуд.

Азиз юртдошлар! Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолинг ва тоза ичимлик сувидан унумли фойдаланинг! Шу билан бирга тўловларни ўз вақтида амалга оширишни хам унутманг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда 4 нафар коронавирусга чалинган беморлар бутунлай соғайди

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайишда давом этмоқда. Жумладан, бугун 2020 йил 13 апрель куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор бутунлай соғайди. Уларни Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Жорий йилнинг 11-12 апрель кунлари лаборатория текшируви натижасида уларда касаллик аломатлари кўрсатмади. Тузалган беморларимиз 2 нафари Андижон шаҳридан 2 нафари Андижон туманидан.
Ушбу беморлар шифокорлар томонидан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалари туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Беморларни даволашда катта меҳнат қилган 117 нафар шифокорларга вилоят ҳокимлиги томонидан чуқур миннатдорчилик билдирилди. Эндиликда уларнинг ўрнида навбатдаги шифокорларимиз иш бошлайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Andijon viloyati Mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash boshqarmasi Homiylik xayriyalarini muvofiqlashtirish markazi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида йиғилган маҳсулотлар хонадонларга етказилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида эҳтиёжманд инсонларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кўмаклашувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг вилоят ва маҳаллий бўлинмалари ўз иш фаолиятини бошлагани эди.
Хомийлар томонидан йиғилган озиқ-овқат маҳсулотлари марказ орқали санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши кўнгилли волонтёрлари томонидан Марказда ташкил қилинган 1197 қисқа рақам орқали 5.578 дан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб рўйҳатга олинган. Ушбу мурожаатлар марказ томонидан ўрганилиб, 4.374 та эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламларига хайрия маҳсулотлари етказилди.
Марказнинг вилоят ва маҳаллий бўлимларида жами 262 та кўнгилли валантёрлар фаолият олиб бормоқда.
Шу кунга қадар Марказга хомийлик томонидан 253.000.800 сўмлик хайрия маблағлар ҳамда 133.340.600 сўмлик озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилган.
Карантин вақтида одамларимиз корига яраш, уларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида бу каби хайрли ишлар ҳали давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram