Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
КАСБ ФИДОЙИЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Бугун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон ҳудудий филиалида 22- декабрь Энергетиклар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти фахрли касб эгаларини байрам муносабати билан самимий табриклаб, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбирда Энергетика соҳасида узоқ йиллар давомида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда туну кун авариявий ҳолатларда тинимсиз меҳнат қилаётган касб фидойилари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси У. Мустафоевнинг ташаккурномалари ҳамда касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб меҳнат қилаётган барча энергетика соҳаси ходимларини – монтёрлар, электриклар, теплотехник, муҳандислар, диспетчерлар, олийгоҳларда таълим олаётган бўлғуси мутахассислар ва умуман соҳага дахлдор барча-барчани муборакбод этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok