Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоятимиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ва ёмғир ёғиши, автомобиль йўлларида қалин туман тушиши йўлларда ҳаракат қатнашчилари учун ҳаракатланиш вақтида бир қанча масъулиятни оширади.

Шу сабаб, вилоятимизнинг барча ҳудудларида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини тизимини такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар бажарилмоқда.

Ҳозирда Асака тумани ҳудудидан ўтган 4К-105 автомобиль йўлида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ноқулайликларни бартараф этиш, тунги вақтларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ётиқ чизиқлари чизиш ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЯККА ЁЛҒИЗ НУРОНИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ва вилоят ҳокими ўринбосари А. Максумов бошчилигидаги фаоллар ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож якка-ёлғиз нуронийлар холидан хабар олдилар.

Хонадонларда бўлган шаҳар ҳокими меҳнат фахрийларини байрам билан табриклаб, уларга дори дармонлар, байрам совғаларини ҳамда озиқ-овқат махсулотларини бердилар.

Шунингдек, шаҳар ҳокими нуронийларнинг мавжуд мурожаатларини ҳам тинглади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими янги Андижон шаҳри лойиҳасининг қурилиш ишлари билан танишди.

Масъуллар ва қурувчилар билан суҳбат ўтказиб, иш жараёнлари билан танишди. Мавжуд ҳолатлар ва маълум қилинган бошқа масалалардан келиб чиқиб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шу жумладан, фуқаролар билан ҳам мулоқот ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан туманида фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзолари "Пойтуғ газ тўлдириш корхонаси"га бордилар.

Мазкур корхона бугунги кунда 4 та туманга—Избоскан, Пахтаобод, Балиқчи ва Олтинкўл туманларига хизмат қилиб келмоқда. Туманимиз учун ҳар куни 1500 тадан зиёд суюлтирилган газ баллонларини тўлдириб, шу орқали фуқароларга етказиб бериш ишларига ҳисса қўшяпти.

Вилоят вакиллари ва туман ҳокими мазкур корхонанинг иш фаолияти, келтирилаётган суюлтирилган газ маҳсулотларини келтириш, тақсимлаш ва маҳаллаларга чиқариш жараёнидаги ҳолатларини ўрганди.

Сўнг, жадвал асосида маҳаллаларга чиқарилаётган газ машиналарнинг фаолиятларини ошириш, газ баллонлар сонини кўпайтириш, режадан бир кун ҳам чалғимай, ўз вақтида фуқаролар учун баллонларни етказиб бериш учун аввало газ тўлдириш корхонаси фаол бўлишини ва меҳнат фаолияти давомида ҳалоллик билан ишлашларини билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok