Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЬЕКТЛАРИДА БЎЛДИЛАР
Қиш мавсумини беталофат ўтказишни таъминлаш, газ етиб бормаган худудларга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида иссиқлик тизими ва ёқилғи захираси холатини ўрганиш бўйича вилоят ҳокимлиги вакиллари А.Ғиёсов, Ж.Мансуровлар А.Тажиматов хамрохлигида жойларда бўлдилар.
Жумладан, “Тумангаз” идорасида ахоли мурожаатларини қабул қилиш, ижросини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга етказиш жараёнлари билан танишди. Шундан сўнг Ширмонбулоқ МФЙ ахолисидан суюлтирилган газ бўйича мурожаати бўйича газ баллонларини тарқатиш жараёнида бўлдилар. Шундан сўнг 55-ИДУМ ва 12 ва 3 мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, хоналарни иссиқлик холати, кўмир ва ўтин ёқилғиси захираси билан танишдилар. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари рахбариятига қиш кунларида иссиқлик тизимини бир меъёрда ушлаб туриш ва ўт ёқувчиларни доимий назорат қилиб бориш бўйича кўрсатма ва тавсиялар бердилар..
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш - асосий мақсадимиз!

Қиш
мавсуми даврида ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иситилиши, кўмир маҳсулотларини ўз вақтида етказилиши, шунингдек, аҳолини электр энергияси билан таъминловчи электр трансформаторларни ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғи бошчилигида бошқарманинг соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари тунги вақтларда ҳудудларда ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

Тунги вақтдаги ўрганишлардан асосий мақсад эса аҳолини тинчлиги, осойишталигини таъминлаш билан бир қаторда, табиий газ ва электр энергиясидаги узилишларни зудлик билан бартараф этиш ва уларни ишчи ҳолатга келтириш мақсадида жойлардаги штаблар фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боришдан иборатдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Асака туманида имконияти чекланган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.

Шу кунларда, тиббий-ижтимомий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ходимлари Асака туманида республика ишчи гуруҳи таркибида иш олиб борилиб, имконияти чекланган шахсларга реабилитация техник воситалар етказиб бермоқда.

Шунингдек, тумандаги якка-ёлғиз кексаларга яшаш уйларида хизмат кўрсатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида жуда катта шахмат клуби ўз фаолиятини бошлади. Марҳамат, келинг, кўринг ва дунёни забт этинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги “Шодлик” маҳалласига келди.

Мазкур ҳудудда 250 КВАлик трасформаторда носозлик рўй берган. Натижада 150 та хонадонни электр таъминоти бир неча соатдан бери тўхтаб қолган. Ҳозирда ушбу жойда тузатиш ишлари ташкил этилиб, жараёнлар якунланиш арафасида.

Шуҳратбек Абдураҳмонов таъмирлаш ишларини ва аҳоли шароитини кўздан кечирмоқда. Ёши улуғлар билан суҳбат ўтказиб уларнинг фикрларини ўрганмоқда.

Вилоят раҳбари аҳоли фикрини ўрганган ҳолда маҳаллага қўшимча трансформатор ўрнатишни кўриб чиқишга кўрсатма берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok