Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
БАЛИҚЧИ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ФЕРМЕРЛАРГА АВТОМОБИЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

2017 йилдан буён юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиб келади.

Балиқчи туманидаги тантаналар саройида жорий қишлоқ хўжалиги йилида юқори хосилдорликка эришган фермер хўжаликлари раҳбарларига автомобиллар тантанали равишда топширилди.

Эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй - қўшиқлар даврага янада файз киритди.

t.me/baliqchi24_yangiliklari
ТУМАН ҲОКИМИ ВА ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИШДИ

Қиш мавсумини беталафот ўтказишни таъминлаш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудларда бўлаётган масъуллар аввало жойлардаги иситиш тизимлари ҳолатини назорат қилишмоқда.

Тўраобод МФЙ ҳудудида бўлган ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллага бириктирилган масъул ҳамда маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, айни пайтдаги вазиятни ўрганишди.

Аҳиллик маҳалласи туманимизнинг аҳолиси зич ҳудудларидан ҳисобланади.
Туман ҳокими етакчилигидаги масъуллар мазкур маҳаллада ҳам бўлишиб, турли объектлардаги иситиш тизимларининг ишлаш ҳолати, аҳолини тоза ичимлик суви ва кўмир маҳсулоти билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Қўрғонча ва Дўстлик маҳаллаларида ҳам коммунал соҳадаги вазият таҳлил этилди.

Маданият ўтказиш пунктида ҳам бўлган масъуллар бу ерда амалга оширилаётган ишлар борасида соҳа мутасаддилари билан мулоқот ўтказишди.

🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
📱Facebook|🕊Telegram|📱Instagram|📺Youtube|🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда Шаҳрихон тумани кўмир тарқатиш омборидаги ҳолат бўйича берилган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Қиш мавсумида аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида МФЙларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу маҳсулотни етказиб бериш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилган. Ушбу жадвал асосида МФЙларга кўмир етказиб берилмоқда. Бу жараённи жамоатчилик асосида назорат қилиш мақсадида туман Кенгаши депутатлари ва туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимидан вакиллар бириктирилган. Ижтимоий тармоқда берилган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан дарҳол назоратга олинди. Ўрганиш жараёнида туманнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда кўмир ёқилғиси олиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган МФЙларга аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, қўшимча кўмир ёқилғиси берилганлиги маълум бўлди. Айни пайтда кўмир ёқилғисини белгиланган тартиб асосида маҳаллаларга тарқатиш давом эттирилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати