Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧА ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН

Бағрикенглик, ҳайр-саховат, меҳр-мурувват халқимизнинг азалий урф-одатларидан.

Олтинкўл тумани Қорақалпоқ МФЙда яшовчи С.У ҳамда Кўмакай маҳалласида яшовчи Т.П ларни яшаш хонадони табиий офат туфайли ёниб кетган эди.

Олтинкўл туман ҳокими Мухаммадмусо Обидов ушбу хонодонда бўлиб, хонодон соҳибларини холидан хабар олди.

Оилавий шароитларини инобатга олиб, уйининг том қисмини ёпиб бериш учун шифер маҳсулотига эҳтиёжи борлиги инобатга олган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу оилаларга шифер ҳамда қурулиш материалларини етказиб бериш режалаштирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАЛИҚЧИ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ФЕРМЕРЛАРГА АВТОМОБИЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

2017 йилдан буён юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиб келади.

Балиқчи туманидаги тантаналар саройида жорий қишлоқ хўжалиги йилида юқори хосилдорликка эришган фермер хўжаликлари раҳбарларига автомобиллар тантанали равишда топширилди.

Эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй - қўшиқлар даврага янада файз киритди.

t.me/baliqchi24_yangiliklari
ТУМАН ҲОКИМИ ВА ВИЛОЯТ ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИШДИ

Қиш мавсумини беталафот ўтказишни таъминлаш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудларда бўлаётган масъуллар аввало жойлардаги иситиш тизимлари ҳолатини назорат қилишмоқда.

Тўраобод МФЙ ҳудудида бўлган ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллага бириктирилган масъул ҳамда маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, айни пайтдаги вазиятни ўрганишди.

Аҳиллик маҳалласи туманимизнинг аҳолиси зич ҳудудларидан ҳисобланади.
Туман ҳокими етакчилигидаги масъуллар мазкур маҳаллада ҳам бўлишиб, турли объектлардаги иситиш тизимларининг ишлаш ҳолати, аҳолини тоза ичимлик суви ва кўмир маҳсулоти билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Қўрғонча ва Дўстлик маҳаллаларида ҳам коммунал соҳадаги вазият таҳлил этилди.

Маданият ўтказиш пунктида ҳам бўлган масъуллар бу ерда амалга оширилаётган ишлар борасида соҳа мутасаддилари билан мулоқот ўтказишди.

🇺🇿 Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
📱Facebook|🕊Telegram|📱Instagram|📺Youtube|🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM