ОҒИР ҲУДУДЛАРДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ...
Юртимизнинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, хусусан вилоятимизда «Инсон қадри учун» эзгу тамойили асосида ишларни ташкил этиш, аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш ва татбиқ этиш юзасидан Республика ишчи гуруҳ вакиллари барча секторлардаги маҳалла мутасаддилари ва фаоллари билан жойларда учрашиб, йўл масаласидаги муаммоларига ечим топилмоқда.
Бундан бир неча кун олдин Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Т. Караев, Республика ишчи гуруҳи томонидан бириктирилган масъул вакили ҳамда мутасаддилар билан ҳамкорликда Асака туманидаги «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, маҳалладаги ички йўллар кўп йиллардан буён ёзда чанг, қишда лой бўлиб турфа қийинчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида аҳолининг мурожаати ўрганилган эди.
Айни кунларда эса мазкур мурожаат ўзининг ижобий ечимини топди. Қишнинг совуқ ҳароратига қарамай Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалладаги ички тупроқ кўчаларни тош қопламали йўлларга айлантириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб, ички йўлларга тош ва шағал тўкилиб, шебенлаштирилмоқда. Аҳолининг турмушини янада фаровон бўлишида йўлсозларимиз томонидан савобли ишлар кўлами ортиб, йўллар равонлашмоқда.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН КЎРИК-ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Бешта муҳим ташаббус” доирасидаги кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Бешта ташаббус-Андижонда” шиори остида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Бешта ташаббус-санъат билан”, “Бешта ташаббус-спорт билан” ҳамда “Бешта ташаббус ахборот-технологиялари билан” йўналишларидаги танловларда ғолиб бўлган вилоятимизнинг иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчиларига вазирлик томонидан 500 миллион сўмлик спорт жиҳозлари, робототехник конструкторлар ва мусиқий асбоблар жамланмалари топширилди.
Шунингдек тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан “10 декабрь-Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги" муносабати билан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларга ҳавола этилди.

Пахтаобод тумани ҳокими Азизбек Латифжонов ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳ вакиллари дастлаб Терактаги маҳалласида бўлиб, носозлик кузатилган подстанция ҳолати билан танишишди.
Айни пайтда подстанциядаги носозлик бартараф этилиб, аҳолига электр энергияси узатиш тикланди.
Терактаги маҳалласида 52-Оилавий поликлиника жойлашган бўлиб, у ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари ана шу тиббиёт масканида ҳам бўлиб, бу ердаги иситиш тизими ҳолати билан танишди.
Шунингдек, ҳудуддаги 2-Мактабгача таълим ташкилоти ва 15-умумий ўрта таълим мактабидаги иситиш тизими ҳам ўрганилди ва қониқарли деб топилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни пайтда подстанциядаги носозлик бартараф этилиб, аҳолига электр энергияси узатиш тикланди.
Терактаги маҳалласида 52-Оилавий поликлиника жойлашган бўлиб, у ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари ана шу тиббиёт масканида ҳам бўлиб, бу ердаги иситиш тизими ҳолати билан танишди.
Шунингдек, ҳудуддаги 2-Мактабгача таълим ташкилоти ва 15-умумий ўрта таълим мактабидаги иситиш тизими ҳам ўрганилди ва қониқарли деб топилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари вилоят раҳбарининг кўрсатмасига биноан ҳудудларда кенг кўламли иш олиб бормоқда.
Балиқчи туманига бириктирилган вилоят ҳокимининг ёрдамчиси А.Ҳалилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳаллаларда бўлиб, чора-тадбирлар асосида иш ташкил этмоқдалар.
Жараёнда мутахассислар олдига ички йўлларни таъмирлаш, электр-энергияси тармоғидаги носозликларни бартараф этиш каби кечиктириб бўлмас вазифалар қўйилиб, ечими юзасидан тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, улар ижтимоий соҳа объектларида ҳам бўлиб, ёқилғи захиралари ҳамда бинолардаги иситиш тизимларини ҳам барқарорлигини кўздан кечирмоқдалар.
Бундан ташқари, тумандаги Жасорат маҳалласига 12.1 тонна арзонлаштирилган кўмир олиб келинди.