Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
21.9K subscribers
38K photos
4.31K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
ИШЧИ ГУРУҲ ВАКИЛЛАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Вилоят ҳокимини топшириғи ижросини бажариш юзасидан Хўжаобод туманининг 38 та маҳалласига сектор раҳбарлари бошчилигида масъуллар бириктирилган бўлиб, ишчи гуруҳни асосий мақсади Ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли турар жойларидаги муаммоларни ўрганиш ва мурожаатларни жойларда ҳал этиш, шунингдек аҳолини куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш ҳамда аҳолини турмуш тарзини янада яхшилашдан иборат

Жумладан бугун туман ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳамда вилоятдан бириктирилган вакиллар билан биргаликда тумандаги ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганишмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтган 35-ялпи мажлисида давлат харидлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди ва ушбу йўналишда йўл қўйилаётган хато, камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан Молия вазирлиги томонидан ҳудудларда Сенат аъзолари хамда вилоят, шаҳар-туман халқ депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.

Жумладан, 2022 йил 6 декабрь куни Андижон вилояти ҳокимлиги биносида Давлат харидлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат харидлари электрон тизимининг ишлаш тартиби, ҳудудлардаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилган давлат харидлари таҳлили, мавжуд камчиликлар ва муаммолар хамда уларнинг ечимига доир масалаларни муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Давлат харидлари департаменти директори Сарвар Назаров, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши котибияти мудири Насибахон Тўйчиева, вилоят ҳамда шаҳар-туман халқ депутатлари, шунингдек давлат харидлари соҳасига тегишли бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда муаммолар юзага келмоқда.

Шу сабабли қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларига масъуллар бириктирилди. Жумладан, Хонобод шаҳрида 15 та маҳаллага шаҳар ҳокими М.Тажибаев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида масъуллар бириктирилди.

Масъуллар мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечиришмоқда.

Бундан кўзланган мақсад ўз ҳудудларида зарур ишларни олиб бориш жараёнида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаб, уларга ижобий ечим топишдир.

Масъуллар томонидан аҳоли мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Айни пайтда фуқароларимиз томонидан турли мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ортади.

Шу жараёнларни тўғри ташкил этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилиши эса кўплаб муаммоларга ечим беради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманида қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ахоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда

🔸Вилоят ҳокимлиги вакиллари А.Ғиёсов ва Ж.Мансуровлар ҳамда туман ИИБ бўлими бошлиғи Ж.Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги "Сарбонтепа", "Навоий", "Учтепа" МФЙларида бўлиб, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан учрашдилар.

Шунингдек туманда куз-қиш мавсуми беталофат ўтказиш бўйича мутасадди ташкилотлар ҳодимларидан иборат тузилган штаб фаолияти билан танишди ва уларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok