Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Шаҳрихон туманида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Ҳамраев ва бошқа мутасаддилар иштирокида 79 та маҳаллага туман ҳокими бошчилигида масъуллар бириктирилди.

Бу масъуллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун ўз ҳудудларида зарур ишларни олиб боради, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаб, уларга ечим топади.

Шу кунларда фуқаролар томонидан турли мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ортмоқда.

Бу жараённи тўғри ташкил этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилиши эса кўплаб муаммоларга ечим беради.

📢Азиз юртдошлар!

Сиз яшаётган маҳаллада ёки кўчада коммунал соҳада муаммо чиқса ёки фавқулодда ҳолатлар юз берса, МФЙ раиси ва ҳудудингизга бириктирилган масъулларга зудлик билан мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Жалақудуқ туманига бириктирилган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Арзиев, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Д.Ҳамрақулов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан 1-сектор ҳудудида жойлашган Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмасида ҳамда "Бойчеки" МФЙда бугунги долзарб масала юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бу йил қиш фасли, ҳар йилгидан кўра эртароқ ўз сўзини айта бошлади. Бу эса бошқа ташкилотларга қараганда коммунал соҳаларда иш сифати икки ҳисса ортишини англатади. Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун олиб борилаётган ҳар қандай ишлар эса муҳимликни талаб қилади. Айни шу пайтда фуқароларимиз томонидан турли мурожаатлар сони ҳам сезиларли даражада ортади. Фавқулодда ҳолатлар ва кўп қаватли уйлардаги куз-қиш мавсумидаги ҳолатлари ҳам табиийки ўсади.

Бу жараёнларни тўғри ташкил этиш ва фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларига тезкор ечим қилиш мазкур мавсумни сифатли ўтишига туртки ва сабабчи бўлади.

Қолаверса, ижтимоий, коммунал ҳамда кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизимидан тортиб, барча шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир кичик-катта жараёнларга эътибор қаратиш биринчи раҳбарлар ва масъул ташкилотларнинг меҳнатларини орттиради.

Айни шу жараёнларни тўғри ташкил этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилиши эса кўплаб муаммоларга ечим беради ҳамда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларга қарши табиий иммунитетни яратишга асос бўлади.

Бугунги ташкил этилган тунги рейд ҳам юқорида келтириб ўтилган барча жараёнларнинг назоратига бағишланди. Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириқларига асосан, вилоят ҳокимлигидан Избосканга бириктирилган вакил ҳамда туман ҳокими С.Исмоилов ҳамкорлигида тумандаги бир неча соҳа объектларининг куз-қиш мавсуми бўйича олиб борилаётган ишлари кўздан кечирилди.

Жумладан, туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ, тез ёрдам ва қабулхона бўлимлари, КТМП Пойтуғ бўлими, М.Улуғбек маҳалласидаги кўп қаватли уйлар, шу маҳалладаги Бошқарув компанияси ҳамда туман Ички ишлар бўлими биносида ташкил этилган туман бош Штабларининг ҳолатлари ўрганилди.

Ушбу объектларнинг, аввало иссиқлик тизимлари, кўмир заҳиралари, қозонхоналар фаолиятлари, фуқароларнинг келиб-кетишлари учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий бўлимлардаги ходимларнинг тунги навбатчилик фаолиятлари, кўп қаватли уйларнинг ҳар бир йўналишлар бўйича тайёргарликлари ҳамда штабнинг иш ташкил этишлари бирма-бир назоратдан ўтказилди. Жараён давомида аниқланган кичик камчиликлар жойида бартараф этилиб, умумий ҳулоса эса қониқарли деб топилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Куз-қиш мавсумида Андижон вилояти ҳудудида инвестиция, экспорт йўналишида фаолият олиб бораётган барча тадбиркорларга доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиб бориш мақсадида, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида алоҳида “Инвестиция ва экспорт штаби” ташкил этилди.

Сизни қийнаётган муаммолар ва таклифлар бўйича доимий штабнинг "Ишонч телефон"лари 24/7 режимида хизматингизда.

📞74-223-24-29
📞74-223-24-16

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM