Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президентимиз топшириғи ижроси юзасидан бугун Хўжаобод туманида жойлашган 38 та маҳаллада истиқомат қилувчи 53 нафар эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига озиқ-овқат ҳамда кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | TikTok | YouTube
HECH KIM MEHR VA E'TIBORDAN CHETDA EMAS

Prezidentimiz topshirig'iga ko'ra, viloyat hamda tuman hokimliklari tomonidan sharoiti og'ir bo'lgan, ijtimoiy himoyaga muhtoj xonadonlar, imkoniyati cheklangan fuqarolar holidan xabar olinib, ular uchun ajratilgan 500 kg.dan ko‘mir hamda oziq-ovqat mahsulotlari ortilgan saxovat karvonlari viloyatimiz bo‘ylab, barcha mahallalarda yo‘lga chiqdi.

Jumladan, Marhamat tumanida ham tumanimiz hokimi B.Yuldashev boshchiligida tumanimizdagi ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan fuqarolar holidan xabar olish maqsadida barcha mahallalarga mehr-saxovat karvonlari yuborildi.

Tumanimiz hokimi hamda o‘rinbosarlari tuman hududidagi 48 ta MFYlarda istiqomat qilayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan fuqarolar xonadonlariga tashrif buyurib, ularni bayram bilan tabriklamoqda.

Ayni vaqtlarda Mehr-saxovat karvoni barcha mahallarda oʻz egalariga topshirilmoqda.

Marhamat tumani hokimligi
Matbuot xizmati.
«ЎзЭкспоМарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

3 кун давом этган ярмаркада кўплаб ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлар имзолангани ҳамда вилоятнинг ўзига хослигини фаол тарзда намойиш этганлиги сабабли Андижон вилояти стенди «Энг намунали стенд» сифатида эътироф этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбек халқининг ўтмиши ва бугунги кунига теран назар ташлаган ҳар бир инсон борки, бир ҳолатдан ҳайратга тушади. Ўз бошидан не-не босқинлар, қатағонларни бошидан ўтказган халқ қандай қилиб ўзининг юксак қадриятлари, маънавиятини сақлаб қола олди экан? Миллий анъана ва удумлари шафқатсизларча тазйиққа учраган замонлар силсиласидан мардона чиққан халқнинг матонати, иродасига тан бермасдан илож йўқ.

Бугун, 30 ноябрь куни Андижон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар иштирокида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан, талаба-ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши кабилар тўғрисида фикр ва мулоҳазаларни билдириб, бу борада профессор-ўқитувчиларнинг маънавий қиёфаси ва маърифати муҳим аҳамият касб этиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Раҳматилло Арзиев, Имом Аъзам жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддинов, институт ректори бошчилигида бутун педагогик жамоа иштирок этган ушбу давра суҳбатида сўзга чиққанлар, ислом дини инсоният, жамиятимизда фақатгина меҳр-муҳаббат, дўстлик, эзгу ишларни амалга оширишга даъват этувчи ягона дин эканлигини, бугунги кунда тинч ва осуда осмон остида яшаб, билим олаётганимиз учун доимо шукроналик ҳисси ҳеч биримизни тарк этмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3-декабрь—"Халқаро ногирониги бўлган шахслар куни"

Избоскан тумани марказида жойлашган "Мараканд" кафесида "сабр-қаноат" вакиллари учун тадбир бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кеча кундузда Андижон шаҳрининг кўплаб ҳудудларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада шаҳар ҳудудидаги давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари босқичма-босқич жорий таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилаётгани аҳоли ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишида катта қулайлийдир.

Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан Андижон шаҳри ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-116 "Наманган-Пойтуғ-Уйчи қишлоғи-Умқўрғон қишлоғи-Ҳаққулобод қишлоғи-Андижон шаҳрига кириш" автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланишида ноқулайлик туғдираётган йўллардаги мавжуд нотекисликлар фреза ёрдамида сифатли таъмирланмоқда. Бу эса албатта нурли манзилларни яқин қилишда ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok