Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари ҳамда туман-шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишда ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор долзарб вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Шаҳрихон туманида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси маҳалла фаоллари ишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ф.Рустамова бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосари З.Бозорбоева, бош отинойи М.Солиева, «Оқила аёл ҳаракати» раҳбари Р. Охунова ҳамда МФЙлар хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда маҳаллаларда ишсиз аёллар бўйича хатлов ўтказиш, ишлаш истагини билдирган аёллар бандлигини таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама этилиб, фаолларга зарурий тушунча ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун вилоят Профессионал таълим муассасалари ўқувчи ёшлари иштирокида 3 декабрь - Ҳалқаро ногиронлар кунига атаб анъанавий тарзда "Кел, дунёга қувонч улашамиз!" акцияси ўтказилди.

Акция доирасида фаол ёшлар томонидан имконияти чекланган ва ногирон замондошларимиз холидан хабар олиш ҳамда уларнинг қалбларига қувонч улашиш учун хонадонлар ҳамда меҳр-мурувват уйларига ташрифлар ташкил этилди.

Шундай тадбирлардан бири Чувама аёллар "Мурувват уйи"да ўтказилди. Шундай тадбирлар вилоятимиз бўйлаб уч кун давомида ташкил этилиши режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 3 декабрь кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Ҳарорат:

🌑 -2...-7... даража совуқ;

🌕 0...+5… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш ташаббус олимпиадаси доирасидаги Street workout мусобақасининг республика босқичига Андижон вилояти мезбонлик қилмоқда.

Вилоятлардан келган иштирокчиларни Андижон вокзалида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов Андижон шаҳридаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 31-умумтаълим мактабида бўлиб турибди.

Дастлаб мазкур маҳалланинг Майбоқча кўчасида 3,5 км йўл қисмини асфальтлаш ишлари, 3,5 км га лоток ётқизиш шунингдек, 170 та бетон таянч устунлари ўрнатиш ва иккита трансформатор ускуналарини ўрнатиш масалалари бўйича вилоят ҳокимига тақдимот ўтказилди.

Мазкур хайрли ишлар Наврўз байрамига топширилиши режалаштирилди.

Шунингдек, эзгу ишлар олдидан қуръон тиловат қилиниб, эҳсон қилинди.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Хабар берганимиздек вилоят рахбари айни дамда Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида бўлиб турибди.

Вилоят раҳбари ушбу мактабда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok