Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон шаҳар Бобур шохкўчаси ва Ўзгариш МФЙ Меҳригиё кўчасида Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси, Асака, Олтинкўл, Хўжаобод ва Избоскан тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан бугунги ўтказилган ҳокимлик соатида кўтарилган эътирозга сабаб бўлган йўл масалалари юзасидан амалий ишлар бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими 24 соат ичида вилоятдаги барча асосий магистраль автомобиль йўлларига янги йўл чизиқлари чизиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/andizhonda-magistral-avtomobil-yollaridagi-chiziqlar-yangilanmoqda_430002

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил топганига 5 йил тўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида йўл ётиқ чизиқлари чизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳозирда "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуасида "Ипак йўлида туризм" 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилмоқда.

Мазкур ярмаркада Андижон вилояти ҳам ўзининг стенди ва вилоятда фаолият юритаётган тур операторлар, меҳмонхоналар, ҳунармандлар ҳамда маданият соҳаси вакиллари иштирок этмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВА ВИЛОЯТ ЭКОЛОГИЯ БОШҚАРМАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА...

Хабарингиз бор, жонажон Ўзбекистонимизни янада обод этиш, кўкаламзорлаштириш ва табиатини асраб-авайлаш мақсадида юртимиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу акция доирасида Марҳамат туманидаги 24-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими ва экология бошқармалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” акциясида мактабнинг бўш турган ер майдонига, ушбу майдонга мос саналган дарахт кўчатларини экиш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган мутасадди раҳбарлар томонидан мана шундай акциялар нафақат мактабларни ободонлаштиришга, балки ўқувчи-ёшларларнинг ҳам табиатга бўлган муҳаббатларини оширишга ва уларда атроф муҳитни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантиришга катта хисса қўшиши таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok