Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасида муҳим ўрин тутадиган омиллардан бири — дарахт экиш ҳамда парваришлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси шаҳар ва қишлоқларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар яратиш имконини беради.

Мазкур ташаббусни амалда қўллаб-қувватлаш мақсадида Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров ва сектор раҳбарлари бошчилигида, Маҳалла хайрия жамоат фонди, МФЙ раислари ҳамда ташкилотлар иштирокида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда инновацион лойиҳалар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти аҳолиси диққатига!

Куз-қиш мавсумида аҳолига қулайлик яратиш, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида штаб ташкил этилди.

Батафсил видеолавҳада танишинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОЛТИНКЎЛДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ВА ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИДА...

Хабарингиз бор, жонажон Ўзбекистонимизни янада обод этиш, кўкаламзорлаштириш ва табиатини асраб-авайлаш мақсадида юртимиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу акция доирасида Олтинкўл туманидаги 51-умумтаълим мактабида “Бир мактабни боғ қиламиз” шиори остида, мактабнинг бўш турган ер майдонига, ушбу майдонга мос саналган дарахт кўчатларини экиш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б Гулҳаё Омонова, туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов ва сектор раҳбарлари томонидан мана шундай акциялар нафақат мактабларни ободонлаштиришга, балки ўқувчи-ёшларларнинг ҳам табиатга бўлган муҳаббатларини оширишга ва уларда атроф муҳитни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантиришга катта хисса қўшиши таъкидланди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги “Бир мактабни боғ қиламиз” акциялари давом этмоқда...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АСАКА ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ
ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎРГАЗМАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири раислигида шу йил 4 октябрь куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш юзасидан белгиланган топшириққа мувофиқ ҳамда 20 октябрдан 1 декабргача кузги кўчат экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” сафарбарлиги доирасида бугун 19 ноябрь куни Асака тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигида туман марказидаги маҳаллалар ва бўш турган ер майдонларига манзарали дарахтлар, бута ва кўчатлар экиш кўргазмали тадбири ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok