Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.1K photos
4.32K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
Андижон вилоятидаги деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида шахсий ҳимоя воситаси тиббий ниқобсиз харакатланиш тақиқланди.

Андижон вилоятида деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида тегишли идора вакилларидан иборат махсус постлар ташкил этилиб, бозор ҳудудида сотувчи ҳамда харидорларнинг шахсий ҳимоя воситалари тиббий ниқобсиз харакатланиши тақиқланди.

Шунингдек, бозорлардаги радио тармоқлар орқали сотувчилар ҳамда харидорлар ўртасида камида 1 метр масофа сақланилиши зарурлиги, маҳсулотларни танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган тадбиркорларга қатъий чоралар кўрилиши таъкидланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар кўрилаётган ушбу чоралар фақат ва фақат сизнинг хавфсизлигингиз ва саломатлигингиз учун амалга оширилмоқда.

Шундай экан, ушбу тартиб-қоидаларга барчамиз амал қилайлик.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Қўлларни совун билан тўғри ювиш коронавирус (COVID-19) билан курашда ўта зарурдир.

Қўлларингизни расмда кўрсатилганидек 20 секунд давомида ювишни одат қилинг.


——————————————————

Правильное мытьё рук с мылом критически важно в борьбе с коронавирусом (COVID-19).

Практикуйте правильный способ мытья рук, показанный на картинке, не забывая о правиле 20 секунд.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Фуқароларни саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари кўрилмоқда

Юртимизда коронавирус пандемияси касаллигини вилоятимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, қўшни вилоятлар Фарғона ва Наманган вилоятларидан Андижон вилоятига кириб келаётган ҳар бир автомобил ва фуқаролар дезинфекция қилинмоқда. Чегара ҳудудидан ўтаётган ҳар бир автомобил рўйхатга олиниб, йўловчиларнинг ҳар бири махсус ҳарорат ўлчовчи асбоб ёрдамида текширувдан ўтказилмоқда.
Вилоятимизга кириб келаётган ҳар бир фуқарога ДСЕОМ ходимлари томонидан коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида махсус ниқоб тақиш тўғрисида тушунчалар берилмоқда.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида шу жойнинг ўзида арзонлаштирилган махсус ҳимоя ниқоблари савдоси ҳам ташкил қилинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя этиш борасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларда ишчи-хизматчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар билан бир қаторда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда йўл-патруль инспекторлари томонидан автомашина хайдовчилари ҳамда бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг доимий равишда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Хушхабар: ШАҲРИХОН ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ УНИБ ЧИҚДИ

Шаҳрихон туманидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги далаларида чигит униб чиқди. Мазкур хўжалик деҳқонлари жорий йилда 50 гектар майдонга пахтанинг “Андижон-35” навини эккан эдилар. Наврўз байрами арафасида илк ниҳоллар бўй кўрсатди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube