Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон шаҳрида “Билимдонлар академияси” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Ёдингизда бўлса Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жорий йилнинг 13 февраль санасида Андижон давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ ёшлари билан учрашган эди. Ушбу учрашувда институтнинг талаба ёшларидан “Олий таълим муассасасида тахсил олаётган талабаларнинг фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаси очиб бериш”да ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди. Ушбу мурожаатнинг ижроси сифатида “Билимдонлар академияси” ўз иш фаолиятини бошлади.

150 ўринга мўлжалланган муассасага юқори малакали мутахасислар, ўз ишининг фидойилари жалб этилган бўлиб, ҳар бир хона маълум фанга, касбга йўналтирилган ҳолда юқори дид билан, қизиқарли маълумотларга бой қилиб жиҳозланган.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Билимдонлар академияси” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Жалақудуқ туманида жойлашган 36-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди. Мазкур таълим даргоҳи 1975 йилда қурилган бўлиб, 220 та ўринга мўлжалланган. Ҳозирда мактаб икки сменада фаолият олиб бормоқда.
Вилоят ҳокими таълим даргоҳини кўздан кечирар экан бино ҳақиқатдан таъмирга муҳтож эканлигини таъкидлаб, ушбу ҳудудда янги замонавий кўринишдаги, барча қулайликларга эга бўлган 360 ўринли мактаб биноси қуриш учун қулай жой танлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш бўйича ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳолини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.
Шундан сўнг, Қўрғонтепа туманидаги иш билан банд бўлмаган бир гуруҳ ёшлар учун ташкил этилган “Интенсив боғ” билан яқиндан танишди. Ушбу “Интенсив боғ”да ўз ерига эга бўлган, ҳозирда ушбу жойда дехқончилик қилаётган ёшларни фаолиятини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
НАВРЎЗИНГ - ЯНГИ КУН, ЯНГИ ДАВРОНИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Хонобод шаҳрида “Наврўзинг - янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Наврўз” умумхалқ байрамини ўткизиш юзасидан мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида “Наврўз” умумхалқ байрамини уюшқоқлик билан ўтказиш, Хонобод шаҳри ва вилоятимиз меҳмонлари учун байрам сайлларини ташкил этиш, жойларда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг байрам дастурларини намойиши юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олиинди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонтоғ сиҳатгоҳи ҳудудида байрам сайллари ўтказиладиган жойларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлар билан яқиндан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ёшлар мурожаатлари билан ишлаш бўйича қўнғироқларни қабул қилиш маркази фаолият бошлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 12 март куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом развития регионов и условиями жизни населения 12 марта отбыл в Хорезмскую область.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчаси ҳалқимиз фаровонлиги ва ёшларимиз келажаги учун!

Асака ва Избоскан туманларида "Ёшлар боғи" ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube