Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Ўзбекистон коронавирус сабабли 1 мартдан Жанубий Корея авиакомпанияларининг Ўзбекистонга парвозини вақтинча тўхтатади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари эса 5 мартга қадар амалдаги рейслар, шунингдек, чартер рейслар орқали Ўзбекистон фуқароларини Кореядан қайтариш мақсадида парвозларни давом эттиради.

Жанубий Кореядан қайтаётган йўловчилар 14 кунлик карантинга олиниши режалаштирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Кўнгилли ёшлар “Эко ҳашар” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

Андижон вилоятида старт олган “Эко ҳашар” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан Андижон туманида жойлашган Боғишамол ҳудудида фаол ёшлар иштирокида арча кўчатлари экилди.
Ўтказилган “Эко ҳашар” лойиҳасида Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров, котибият мудири Элёрбек Холмирзаев, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ойбек Юлдашев ҳамда иттифоқ фаол ёшлари иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ёш агрономлар ҳам "Эко ҳашар"лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўтказилаётган “Эко ҳашар” лойиҳасида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали ҳам ўз ташаббуслари билан фаол иштирок этиб келмоқда.

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори бошчилигида филиалнинг профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан “Эко ҳашар” лойиҳаси доирасида филиал ҳудудига 300 туп арча, 190 туп “Павловния” ва 70 туп “Япон сапураси” 150 туп “Сосна” каби манзарали дарахтлар, 5000 дона “Виола” навли гул кўчатлари экилди.

Ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонлик 8 нафар битирувчилар Шарда университети грантини қўлга киритди

Жорий йилнинг 25-29 февраль кунлари Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Шарда университети ҳамкорлигида “Талабаликка бир қадам” очиқ олимпиадаси ўтказилди.
Ўтказилган очиқ олимпиадада Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11-синфларида таълим олаётган 2398 нафар ўқувчилар ўз билимларини синаш ва имтиёзли ўқишга кириш мақсадида иштирок этдилар.

Олимпиада натижаларига кўра, иштирок этган ўқувчиларнинг 36 нафари энг юқори балл тўплаб, фахрли ўринларни эгалладилар.

Андижон вилоятидан иштирок этган 18 нафар ўқувчи-ёшлардан 8 нафари Ўзбекистон Шарда университетида грант асосида, 6 нафари 50 фоизлик чегирма асосида, 4 нафари эса 30 фоизлик чегирма асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
2020 йил 29 февраль куни очиқ олимпиада ғолибларига Ўзбекистон Шарда университетининг махсус сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Баҳор фасли муборак бўлсин Азиз Андижонликлар!

Баҳор атрофга гўзаллик, янгиланиш, ёшариш палласи олиб кирмоқда.
Ушбу баҳор фасли вилоятимизга ўзгача қут-барака олиб келсин. Хайрли ва савобли ишларга бой бўлсин!
Баҳор айёмингиз муборак бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ДАРАХТ ЭКИШ - ЭКО ҲАШАРИ

Андижон вилоятида оммавий тарзда ўтказилаётган “Эко ҳашар” дарахт экиш акцияси Пахтаобод туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Ушбу акция доирасида бугун туман ҳокимлиги, молия бўлими ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида тумандаги “Соҳил” дам олиш масканида 200 тупдан зиёд манзарали павлония дарахти экилди.
Мана шундай ҳайрли ишлар туманнинг барча жойларида давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube