Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
ХАЛҚИМИЗНИНГ СОҒЛИГИ СИЁСАТИМИЗНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИДИР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25-январдаги ПҚ-3494-сонли “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорини тегишли бандларини вилоятда амалий ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 26 февраль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали марказий қабулхонасига энг сўнги русумдаги ультратовуш текшируви аппарати (УЗИ) олиб келиниб муваффақиятли ўрнатилди. Аҳолимиз соғлом экан, жамиятимиз мустаҳкам, мамлакатимиз барқарордир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
АНЪАНАВИЙ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

ТошДАУ Андижон филиалида ўтказилган ҳоким ва талаба ёшлар учрашуви ҳам ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.
Учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.
Учрашув асосан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда

Жонли эфир / Прямой эфир / Live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан янгиланиш ва ёшариш фасли баҳорни савобли ишлар билан кутиб олиш мақсадида Андижон вилоятида “Эко ҳашар” кўчат экиш ўн кунлик акцияси ўтказилмоқда.

2020 йил 25 февраль куни старт берилган ушбу акцияда вилоятдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар фаол иштирок этмоқда.

Вилоятимиз аҳолисини ушбу акция давомида фаол иштирок этишга чақирамиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ

Андижон вилоятида оммавий тарзда ўтказилаётган “Эко ҳашар” дарахт экиш ўн кунлик акциясида Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Акция доирасида Асака туманидаги 14-махсус мактаб интернати ҳудудига бошқарманинг 45 нафар ходимлари томонидан 200 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Эзгулик акцияси давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube