Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.5K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
АСАКАДА 2020 ЙИЛ-ҚУРИЛИШ ЙИЛИ БЎЛАДИ

Бугунги кунда Асака тумани аҳолисини қийнаётган муаммолардан бири бу — уй-жой масаласидир. Бу масала ҳам туман ҳудудида қурилаётган “Asaka city” шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларни қурилиши билан ўз ечимини топади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
АНДИЖОННИ ЭКОЛОГИК ТОЗА ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ

Маълумки, юртимиз жаҳонга юз тутиб, кўплаб хорижлик меҳмонлар ташрифи йилдан йилга ортиб бормоқда. Уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, замон талаблари асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш, миллий ва экологик маданиятимизни ҳам намоён этишимиз муҳимлик касб этиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, Андижон шаҳарсозлигида яна бир янгиликка эътибор қаратилмоқда. Бу маданиятимиз нақадар юксаклигини намоён этувчи муҳим жиҳатлардан биридир. Шу кунларда Андижон ва Хонобод шаҳарларини боғловчи катта магистрал йўлининг Ҳўжаобод туманидан ўтган қисмида бугунги кун талабига жавоб берувчи нафақат маҳаллий балки, хорижлик меҳмонларга ҳам қулайлик туғдирувчи маиший чиқиндиларни ташлашга мўлжалланган махсус қутилар ўрнатилди. Йўл четларига ўрнатилган бундай махсус қутилар ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиши билан бирга, вилоятимизни экологик тоза ҳудудга айлантиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Мирзоҳид Ботиров ҳақида бир қатор хабарлар тарқалди. Унда “Ёшлар олами” аккаунти эгасининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги суҳбатларнинг скриншотлари эълон қилинган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

“Фейсбук” ижтимоий тармоғида “Ёшлар олами” аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти хакерлик ҳужумига учраган бўлиб, М.Ботиров 2020 йилнинг 8 февраль куни ушбу ҳолатлардан хабар топган ва шу куннинг ўзидаёқ вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан скриншотдаги ёзишмалар ким томонидан олиб борилганлигига аниқлик киритилмоқда.
Ушбу хабарлар тафсилоти бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ЯНА БИР ҲАЁТ ДАРСИ

Юсуф Хос Хожибнинг шундай сўзлари бор. “Дунёда икки турли инсон хақиқий инсон саналади, бири ўргатувчи, бири ўрганувчи”. Ўрагатувчининг берган билими ва ҳаёт дарсини ўрганган инсон ҳаётда қоқилмай, умр зиналаридан юқориларга кўтарилиши осон кечади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Президент коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Коррупцияга қарши курашишга масъул алоҳида орган тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизимини амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди.
Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида Жамоатчилик палатасини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент провел совещание по вопросам совершенствования систем противодействия коррупции и общественного контроля. Обсуждена организация отдельного антикоррупционного органа.
Указано на необходимость внедрения в практику декларирования имущества и доходов государственными служащими.
Рассмотрены также вопросы создания Общественной палаты в целях дальнейшего усиления общественного контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #korrupsiyagaqarshikurash #jamoatchiliknazorati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter