Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
#Yoshlarforumi #Andijon2021

ХОНОБОДДА ЁШЛАР ПАЛОВ ДАМЛАДИЛАР...

Андижонда бўлиб, палов танаввул қилмай кетган мехмон Андижонга келмаган ҳисобланади, деган гапни биз ўйлаб топмадик. Бу ҳақиқатни жаннат монанд диёрнинг нафақат ёши улуғлари, балки меҳмонлардан ҳам кўп бора эшитганмиз.
Шундай экан, мехмонларни “Палов сайли”га таклиф этилишида ҳам бир ҳикмат бор. Бу гал юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш ошпазлар паловхонтўрани тайёрлаш учун қозон тагига ўт ёқдилар.
Ўзаро беллашув жараёнида улар Сурхондарё-ю, Қорақалпоқ диёри ҳамда бошқа вилоятларнинг палов тайёрлаш анъаналарини маҳорат билан намойиш этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Yoshlarforumi #Andijon2021

ГУЛХАН АТРОФИДА ДАВОМ ЭТГАН ТАНТАНА!

Оташ қалб ёшлар Хонобод қирларида кўтарилган гулхан атрофида янада жам бўлдилар. Ўзаро суҳбат жараёнида ёшлар бири-бири билан яқиндан танишдилар. Кун давомида ўтказилган спорт мусобақалари, ошпазлик беллашувлари ҳамда бошқа кўплаб тадбирлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, ташкил этилган шоу дастурларида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар даврага янада шукуҳ ва файиз киритди. Йигит-қизлар рақсга тушиб, дилдан яйрадилар!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram