Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.4K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
ЗАФАР МУБОРАК, АЗИЗ ИЗБОСКАНЛИКЛАР!
Жорий йилда Избоскан туманида 7 минг 948 гектар майдонга чигит қадалди. Туманнинг миришкор фермерлари эрта баҳордан қилинган ҳалол меҳнатлари эвазига мўл ҳосил яратишга эришдилар. 14 октябрь куни аҳдига содиқ Избосканликлар давлатга 25 минг 824 тонна пахта топшириб, давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажардилар.
Пахта мавсумини барқарор якунлаш, далалардаги “оқ олтин”ни охирги мисқолигача териб олиш мақсадида тумандаги мавжуд 109 та отряд фаолларининг шашти баланд. Режадаги 25 минг 804 тонналик хирмонни бунёд этишда 25 минг 804 нафар маҳаллий теримчиларга мавсум давомида яратиб берилган қулай шароитлар, моддий рағбатлантиришлар бир сўз билан айтганда, Серобиддин Исмоилов раҳбарлигидаги мукаммал ижтимоий ҳимоя ўз самарасини берди. Избоскан массивидаги “Избоскан мўл ҳосили”, Шарқ юлдузи массивидаги “Избоскан шоналари” фермер хўжаликлари туман хирмони юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар. Деҳқон бой бўлса, юртимиз ҳам бой бўлишини шиор қилиб олган Избосканликлар, оқ-олтиндан яратган тоғингиз муборак бўлсин!

www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида нутқ сўзлаб, қатор амалий таклифларни баён этди.
Ўзбекистон Республикасининг Туркий кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисида Қўшма баёнот имзоланиши саммитнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди.
www.president.uz/uz/2939
--
Президент Шавкат Мирзиёев выступил на состоявшемся в Баку седьмом саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств. Лидер нашей страны выдвинул ряд практических предложений по развитию взаимодействия в рамках организации.
Важным событием саммита стало принятие Совместного заявления глав государств, входящих в Тюркский совет, о присоединении Республики Узбекистан к организации в качестве полноправного члена.
www.president.uz/ru/2939
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.
Саммитда Ўзбекистон Республикасининг Туркий кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент после участия в очередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств.
На саммите было принято Совместное заявление о присоединении Республики Узбекистан к Тюркскому совету в качестве полноправного члена.
Глава нашего государства также провел ряд двусторонних встреч.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, истеъмолчиларга хизмат қўрсатиш сифатини янада яхшилаш

www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ЗАФАР МУБОРАК, АЗИЗ УЛУҒНОРЛИКЛАР!

Жорий йилда 8 минг 534 гектар майдонда пахтачилик қилган Улуғнорлик чўлқуварлар ўтган 2018 йилга нисбатан 1 ой олдин муддатда давлатга 17 минг 813 тонна сифатли пахта ҳосили топшириб, шартномавий режани бажардилар.
Саҳоват беланчагига айланган Улуғнор далаларида ҳали ҳосил мўл, мавсумни барқарор якунлаш, далалардаги бободеҳқонлар томонидан яратилган неъматни охирги мисқолигача териб олиш учун 10 мингдан ортиқ Улуғнорлик теримчилар тиниб билмай меҳнат қилмоқдалар.
Мирзааҳмедов массивидаги “Улуғнорлик Шерзодбек”, "Диёр чиккен” фермер хўжаликларини туман пахта хирмони юксалишида муносиб ҳиссалари бор. Меҳнаткаш Улуғнор халқини бугунги муваффақият билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов номидан табриклаймиз. Зафар нашидаси муборак бўлсин, матонатли чўлқувар-Улуғнорликлар!

www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ МАРҲАМАТЛИКЛАР!
Бугун 17 октябрь Марҳаматликларнинг энг қувончли кунларидан бирига айланди десак, асло муболаға бўлмайди. Боиси, кўҳна Мингтепалик миришкорлар давлатга 15 минг 582 тонна сифатли пахта ҳосили топшириб, йиллик пахта сотиш шартномавий режасини бажардилар. Баракали хирмон яратиш ҳадисини олган Марҳаматликлар бу йил 4 минг 927 гектар майдонда пахтачилик қилдилар. Аслида, деҳқон учун осон йилнинг ўзи бўлмайди. Қарийб 10 ой давомида уруғдан том маънодаги "оқ-олтин" яратилади. Соҳанинг вақт ва оби-ҳавога боғлиқлиги деҳқонларга қўшимча масъулият юклайди. Бугун, йил давомидаги меҳнат босқичларида чиниққан, сўзи билан иши бир бўлган Марҳаматлик бободеҳқонларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов номидан табриклаймиз.
Туман хирмонининг юксалишида “Марҳаматлик отахон”, “Орзу чашмаси” ҳамда “Махсудов ерлари” фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Ғалабангиз муборак бўлсин, азиз Марҳаматликлар!

www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари амалий сафарини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.
Уламолар билан суҳбатда ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
www.president.uz/uz/2943
--
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сурхандарью. По традиции, глава нашего государства начал рабочую поездку в регион с посещения мавзолея Хакима Термизи. Была прочитана молитва с пожеланиями мира и благополучия нашему народу.
В беседе с религиозными деятелями говорилось о воспитании молодого поколения в духе национальных и общечеловеческих ценностей. Даны указания по укреплению обстановки взаимного уважения и заботы в нашем обществе, усилению духовно-просветительской работы.
www.president.uz/ru/2943
Андижонда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш тўғрисида вилоят семинари ўтказилди

2019 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг депутатлари, Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳамда Андижон вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида вилоятдаги барча оммавий ахборот воситаларини қамраб олган II фазалик махсус семинар тадбирлари ташкил этилди.
Кун давомида ўтказилган мазкур давра суҳбатларининг биринчиси Андижон давлат университетида ҳудудий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган тадбирда вилоятдаги ахборот-кутубхона муассасалари, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ҳамда ОАВ вакилларидан иборат махсус мутахассислар иштирок этдилар.
Тадбирлар очиқ, самимий ва мунозараларга бой руҳда бўлиб ўтди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш тўғрисида”ги 369-сонли Қонуни асосий қоидалари, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, фаолият очиқлигини таъминлашда Ахборот хизматларининг роли, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш каби бир қатор мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

www.andijan.uz
------------
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube