Маъмурий ишлар бўйича апелляция муддати узайтирилди
“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–662-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
✅ Киритилган ўзгартишлар билан Маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси тугатилди.
➡️ Бизнес омбудсманга биринчи инстанция судининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти тақдим қилиш ҳуқуқи берилди.
⏳ Апелляция шикояти қарор қабул қилингандан бир ой муддатда берилиши мумкинлиги белгиланди (илгари бу муддат 20 кун эди).
🗓 Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этишга оид ажрим ҳақида иштирок этувчи шахслар 3 кунда хабардор қилинади (илгари хабардор қилиш ажрим чиқарилган кунда амалга оширилган).
📝 Кассация шикояти апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинганидан 1 йилда берилиши мумкин (илгари ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой ичида берилиши мумкин эди).
📌 Шунингдек, манфаатдор шахслар ишларни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Вилоят солиқ бошқармаси раҳбари ва ёшлар учрашуви
Ёшларни муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, улар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Куни кеча Олтинкўл туманида Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи О.Турсунов Олтинкўл тумани ёшлари билан учрашув ўтказди. Қабулда туман сектор раҳбарлари хамда мутасадди ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этдилар. Унда асосан эътибор ёшлар ва аёлларнинг муаммо ва масалалари ечими ҳамда таклифларига қаратилди. Ёшлар томонидан 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида ишга жойлашиш, арзон уй-жой ажратиш, оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш, таълим кредити, тикув машинаси билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар билдирилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда ""Тоза ҳудуд" да муаммо!" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;
Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Тоза ҳудуд ишчиларига тўланмаган ойлик маошлари тўлаб берилди.

150 НАФАР АЁЛ-ҚИЗ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлик фаолиятларини бошлаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, соҳани янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Олтинкўл туманидаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида 180 минг нафардан зиёд фуқаролар истиқомат қилади. Ҳудуд аҳолисининг аксарияти ишбилармон, тадбиркор, асосийси меҳнатсевар. Бу эса оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва дастурхонларнинг тўкин бўлишида муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят раҳбари Навоий массивидаги «Балиқчилик саноати» МЧЖ қарашли янги тикувчилик цехида бўлди. Бу ерда йўлга қўйилаётган ишлаб чиқариш жараёни ва ишчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди. Якуний пардозлаш ишларини олиб бораётган мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берди.
Яқин кунларда ишга тушиши режалаштирилаётган мазкур цехда 150 нафар Олтинкўллик аёл-қизлар доимий иш билан таъминланадилар.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Шаҳрихонда янги лойиҳалар тақдимоти
Жорий йилда ҳам вилоятимизда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарини босқичма-босқич ишга тушириш режалаштирилган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманида бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Жараёнда вилоят раҳбари Полосон маҳалласи ҳудудида «Водий пахтаси» МЧЖ томонидан бунёд этилаётган калава-ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Корхона раҳбарлари билан мулоқотда қурилиш жараёнини сифатли якунлаш, ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва келгусида маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш юзасидан атрофлича фикр- мулоҳазалар билдирди.
Лойиҳа қиймати 8 млн АҚШ долларини қамраб олган мазкур корхонада йилига 9 минг 125 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга 350 нафар ишчи ўрни яратилади.
Шунингдек, вилоят ҳокими Карнайчи маҳалласида “Yagona Andijon Poyabzali” корхонаси қошидаги терини қайта ишлаш цехида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Зарур тавсияларини берди.