ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ ФАОЛИЯТИГА ОИД ЛОЙИҲА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Ҳўжаобод туманида “Rash milk” МЧЖ томонидан цемент ишлиб чиқариш корхонасида бунёдкорлик ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жараён билан атрофлича танишди. Мутасаддиларга ишларни белгиланган муддатда, сифатли якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Лойиҳа қиймати 110 миллион АҚШ долларини қамраб олувчи ушбу корхонада қурилиш ишлари билан биргаликда жиҳозлаш ишлари ҳам авжи паллага кирган. Хитойлик мутахассислар томонидан дастгоҳлар ўрнатилмоқда. Мазкур иншоотнинг биринчи босқичида йилига 1 миллион тонна, тўлиқ ҳажмда ишлаганда 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

АНДИЖОНЛИК ҲАРБИЙЛАРГА УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги «Иттифоқ» массивининг энг баҳаво жойида қад ростлаган 5 қаватли 30 хонадондан иборат уйлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида хизмат қилаётган андижонлик ҳарбийлар учун қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Батафсил: www.andijan.uz
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги «Иттифоқ» массивининг энг баҳаво жойида қад ростлаган 5 қаватли 30 хонадондан иборат уйлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида хизмат қилаётган андижонлик ҳарбийлар учун қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Батафсил: www.andijan.uz
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНДАГИ ҲАРБИЙ ҚИСМДА 300 ЎРИНЛИ ЁТОҚХОНА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда бунёд этилган 300 ўринли ётоқхона биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими, маъмурий сектор раҳбари Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этиб, шинам ва ҳарбий соҳа вакиллари учун барча шароитлар яратилган маскан муборак бўлишини тилади.
Шунингдек, тадбирда қатнашган кенг жамоатчилик вакиллари осойишталигимиз посбонларининг фаолиятга омад тилаб, дуо қилдилар.