Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Хўжаобод тумани кенгашининг VI чақириқ ХIII сессияси ўтказилди. Сессия давомида туман ҳокими Зоҳиджон Аҳмадалиевнинг мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Ўтказилган сессия давомида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилган ишлар ва олдинги режалар ҳақида, кутилаётган натижалар юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар келтирилган ҳолда, туман ҳокимининг аҳолига мурожаати тинглаб борилди. Шунингдек, туманда 2021 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.Бундан ташқари туман кенгаши депутатларига сўз берилиб, уларнинг фикрлари тингланди. Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Сессия ишида қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштироки таъминланди.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҲАР БИР СОҲА ВАКИЛЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Республикамизда ҳар қандай соҳа вакилларининг меҳнатлари қадрланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Республикамиз миқёсида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни»ни кенг кўламда нишонлаш таклифини илгари сурган эди. Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади»

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» шиори остида Андижон шаҳрида ҳарбий қисмлар томонидан қурол-аслаҳалар ва техникаларнинг кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада ёшлар жанговар қуролларни ва техникаларни ўз кўзлари билан кўриш ҳамда ушбу қуроллар ва техникалар ҳақида, шунингдек, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид бўлган қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари кўргазма давомида ҳарбийлар томонидан қўл жанги саҳналаштирилган чиқишлар йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.
Шунингдек, йиғилганлар ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоблар олдилар.
Бу каби кўргазмалар вилоятимиз шаҳар ва туманларида 2021 йил 10 январь кунигача ўтказилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – САЛОМАТЛИК КАФОЛАТИ

«Андижон ҲEТК АЖ» да ходимларимиз ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Даст аввал мусобақа қатнашчилари спортнинг югуриш, шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича қизғин баҳсларга киришдилар. Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларда жамиятимизда фаолият юритаётган 200 нафардан зиёд қатнашувчилар ўз бўлимлари бўйича аёллар ва эркаклар таркибида фаол иштирок этишди.

Фото: «Андижон ҲEТК» АЖ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram