Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Пандемия даврида мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Азербайджана провели телефонный разговор.
Обсуждены современное состояние и перспективы развития многоплановых отношений. С глубоким удовлетворением отмечена взаимная поддержка двух стран, оказанная в непростой период пандемии.
Лидеры условились поддерживать тесный диалог в рамках глобальных и региональных структур, рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон вилоят иккинчи лига-2020

Бугун Андижон шаҳар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол маҳорат мактаби майдонида Андижон вилоят иккинчи лига мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финал учрашувида "Uz Sem Yung Ko" hamda "Andijon-2" жамоалари майдонга тушди. Қизиқарли ва шиддатли бўлиб ўтган финал учрашувида "Andijon-2" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб бу йилги вилоят чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Учрашув сўнгида мусобақа ғолиблари ва совриндорларига қиммат баҳо эсдалик совғалар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Халқ дeпутатлари Қўрғонтепа тумани кeнгашининг VI чақириқ XXI сeссияси ўтказилди. Ceссия давомида туман ҳокими Эргашев Авазбек Якубжанович аҳолига мурожаатномасини ўқиб эшиттирди

Бугун, Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг XXI сессияси бўлиб ўтди.
Ўтказилган сессия давомида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилган ишлар ва олдиндаги режалар ҳақида, ҳамда кутилаётган натижалар юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар келтирилган ҳолда, туман ҳокимининг аҳолига мурожаати тинглаб борилди.
Шунингдек, туманда 2021 йил давомида амалга оширилиши мўлжалланган устувор вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари туман кенгаши депутатларига сўз берилиб, уларнинг фикрлари тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сессия ишида қатнашишни истаган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерларнинг иштироки таъминланди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНДА САРДОРЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЯНГИ БОСҚИЧДА…

2020-2021-ўқув йилида сардорлар билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, улар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш, сардорларнинг ташаббуслари, лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 11 декабрь Андижон шаҳридаги Ёшлар Марказида «Янги Ўзбекистон – янги сардорлар» шиори остида биринчи анъанавий Андижон Сардорлар Форуми бўлиб ўтди.
Форум иштирокчилари йўналишлар кесимида гуруҳларга тақсимланиб, ўқув хоналарга кузатилди. Ўқув хоналарида сардорларга журналистлар, спортчилар, психолог ва Давлат мукофоти совриндори бўлган ёшлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.
Шунингдек, вилоят сардорлари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича келгусидаги лойиҳаларни муҳокамаси олиб борилди.
Форум якунида вилоят Кенгаши раиси томонидан 250 нафар иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Избоскандаги "қил кўприк" бугун замонавий кўринишга эга бўлди

2020 йилдан Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Избоскан туманидаги Қораянтоқ ва Чўртонлиқ МФЙ ларни боғловчи узунлиги 72 метр бўлган кўприкнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд. 250 млн сўмни ташкил этади. Мазкур кўприк 2020 йилнинг якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Вилоят ҳокими якуний ишлар билан танишиш учун Избоскан туманида бўлди.
Маълумот учун: Биргина 2020 йил давомида Избоскан туманида 9 млрд. дан зиёд маблағ эвазига 2 та катта кўприк барпо этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram