Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.4K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Муқаддас ва мустақил Ватанимиз Ўзбекистонимизнинг йўлбошчиси, юртимиз ва Андижон халқининг отаси бўлган Сиз азиз устозимизни бутун андижонликлар номидан таваллуд кунингиз билан муборакбод этишдан чексиз фахрдамиз.

Сизнинг мамлакатимизнинг равнақи, халқимизнинг камолоти, давлатимизнинг қудратини юксалтириш йўлидаги меҳнат ва заҳматларингизни нафақат ҳалқимиз балки бутун дунё жамоатчилиги томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.

Андижон вилоятидаги ишчилар ва деҳқонлар, зиёлилар ва ҳунармандлар ҳамда кексалар ва ёшлар ўз тақдирлари ва эртанги кунини Сизнинг номингиз билан боғлиқ равишда тасаввур этадилар. Шунинг учун ҳам аҳолимиз Сизнинг ҳақингизга дуода эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Айниқса, Сизнинг узоқни кўзлагувчи режаларингиз асосида қад ростлаётган Бобур шаҳрида  азалий орзулари бўлган уй-жой билан таъминланган минглаб оилаларнинг  қувончи чексиз.

Янги Ўзбекистоннинг улуғ меъмори бўлган Сиз азиз йўлбошчимизга Яратгандан мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва хайрли умр тилаймиз.
Давлатимиз ва халқимиз бахтига доимо омон бўлинг!                                                                         
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими тиббиёт муассасасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида ҳоким муассасадаги тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, тегишли раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.

Учрашув давомида тиббий хизмат сифатини янада ошириш, тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклиф ва режалар муҳокама қилинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими ГЭС қурилиши билан шуғулланаётган мутахассислар билан учрашди


Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси билан танишиш мақсадида ГЭС қурилишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ва қурувчилар билан учрашди.

Учрашув давомида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, айрим йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида, 2024–2026 йиллар мобайнида вилоятимизда умумий қиймати 500 миллион доллар, қуввати 200 мегават бўлган 790 та кичик ва микро ГЭСларни қуриш режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, шундан қиймати 10 миллион доллар бўлган, умумий қуввати 5,2 мегаватга тенг 6 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда яна 14 та кичик ва 458 та микро ГЭС, 2026 йилда эса 7 та кичик ва 305 та микро ГЭС қурилиши кўзда тутилган.


Вилоят раҳбари томонидан бу соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш, сифат ва муддатга қатъий риоя этиш бўйича тегишли масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида "Дунё садолари" III-халқаро эстрада фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни кунларда шаҳарнинг барча ҳудудларида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида қурилиш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Фестиваль доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам меҳмонларни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Манзилда маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари, жумладан миллий кийим-кечаклару, турли қўл меҳнати буюмлари сотувлари, турли кўргазмалар ташкил этиляпти.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олтинкўл тумани Далварзин МФЙда "Кичик ҳажмли оилавий болалар уйи" фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, туман раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари замонавий маскан билан самимий табриклади. Ушбу марказлар мамлакатимизда ёш авлод вакиллари ва  имконияти чекланган инсонларга бўлган юксак эътибор ифодаси эканлигини таъкидлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X