Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Хонобод шаҳрида ёшлар ва аҳоли вакиллари билан учрашди


Хонобод шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ишсиз ёшлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида вилоят ҳокими аҳолининг фикр ва таклифларини тинглади, муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш бўйича масъул мутасаддиларга топшириқлар берди.

Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтди. Ёшлар бундай мулоқотлар уларни қўллаб-қувватлаш ва ишонч уйғотишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

“Дунё садолари” фестивали - дунё юлдузлари билан

Бобур юрти Андижонда ўтказиладиган III “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига сиз севган ўзбек эстрадаси ва жаҳон юлдузлари ташриф буюради.

Президентимиз қарорига асосан Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамжамият миқёсидаги туризм шаҳрига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалнинг бу йилги тадбирлари 15-16-17-август кунлари бўлиб ўтади.

Халқаро фестивалга барчангизни таклиф этиб қоламиз!

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қўрғонтепалик ишсиз ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ёшлар ўз муаммолари, таклиф ва ташаббуслари юзасидан сўз олди. Вилоят ҳокими уларнинг ҳар бир саволига атрофлича жавоб бериб, амалдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, бандлик дастурлари орқали уларни иш билан таъминлаш бўйича мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берди.

Тадбир якунлангач, ёшлар учун алоҳида йўналишдаги лойиҳалар асосида иш ўринлари яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши (AISBL) президенти, жаноб Саад ал Қаддумий раҳбарлигидаги бир гуруҳ кенгаш эксперт ва мутахассислари Андижонда бўлди.

Меҳмонлар томонидан жаҳон тамаддунида қадим тарих ва анъаналарга эга ўзбек ҳунармандчилигининг ўзига хос ўрни ва роли борлиги, дунё халқлари катта қизиқиш билан қараши, айниқса, Ўзбекистон ҳукумати ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

– Ўзбек ҳунармандчилигининг “Устоз-шогирд” мактаби дунё тажрибасида ноёб, ўзига хос анъана ҳисобланади, – дейди Саад Ал Қаддумий. – Ушбу анъанага биз катта қизиқиш билан қараймиз. Чунки ушбу тизим ҳунармандчиликни ривожлантириш, улар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.  

Учрашувда меҳмонлар томонидан Шаҳрихонга “Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақомини бериш хусусида ҳам фикрлар билдирилди. 

Шундан сўнг меҳмонлар Шаҳрихондаги “Ҳунармандчилик маркази”да иш олиб бораётган ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишди. 

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X