Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижонлик ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда

Айни кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг ҳозиргача бўлиб ўтган беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илғор натижаларга эришиб, жами 20 дан ортиқ медални қўлга киритди. Бу ютуқларга Андижонлик спортчилар ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Натижалар қуйидагича:

Қудратбек Салимжонов
🥇1-ўрин даст кўтариш
🥇1-ўрин силтаб кўтариш
🥇1-ўрин икки кураш

Гулшодаҳон Дадамирзаева
🥈2-ўрин даст кўтариш
🥉3-ўрин силтаб кўтариш
🥈2-ўрин икки кураш

Омадилло Олимов
🥈2-ўрин даст кўтариш
🥉3-ўрин силтаб кўтариш
🥈2-ўрин икки кураш

Моҳинур Эсонбоева
🥉3-ўрин даст кўтариш
🥉3-ўрин силтаб кўтариш
🥉3-ўрин икки кураш

Ёш атлетларимизга келгусида ҳам муваффақиятлар, мустаҳкам ирода ва юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда улкан зафарлар тилаймиз!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Вилоят ҳокими тиббиёт ва таълим ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди


Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида фаолият юритаётган тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 200 нафардан зиёд соҳа вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида соҳалардаги долзарб муаммолар, кадрлар етишмовчилиги, моддий-техника базани яхшилаш, иш шароити масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари учрашувда сўз олганларнинг фикр ва таклифларини диққат билан тинглади. Айрим масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Улуғнорда ишсизлик муаммосини ҳал этиш, аҳолини муносиб ва доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида ҳоким ўринбосари бошчилигида ишсиз ёшлар тумандаги “Zuna family”, “Fayz Tex” ҳамда “Vodiy sfat tomat” МЧЖ фаолиятлари билан танишишди.

Ёшлар ишлаб чиқариш жараёнларини ўз кўзлари билан кўриб, корхона ходимлари билан мулоқотда бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Корхоналардаги юқори меҳнат интизоми ва иш шароитлари ёшларда катта таассурот қолдирди. Кўплаб ёшлар орасида ишлаш, мустақил даромад топишга бўлган қизиқишлари янада ортди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X