Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакада оилавий поликлиника реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди
Давлатимиз раҳбари шаҳар аҳолисининг кўпайиб бораётгани ҳамда замонавий тиббий хизматга эҳтиёж юқори эканини ҳисобга олиб, янги тиббий муассасалар ташкил этиш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди.
Ушбу вазифалар асосида Асака туманидаги 7-оилавий поликлиника биноси ҳам қайта реконструкция қилинди.
Поликлиника биносининг очилиш маросимини вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берди.
Тадбирда тиббиёт соҳаси фахрийлари, маҳаллалар фаоллари сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди.
– 150 қатновга мўлжалланган муассасамиз тумандаги Эргашобод, Кўркам, Дориломон, Юксалиш, Файзобод, Янги сор маҳаллаларининг 24 мингдан ортиқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди оилавий поликлиника бош шифокори Муҳаммадсиддиқ Мадаминов.
– 76 нафар юқори малакали мутахассислар муассасада фаолият олиб бормоқда. Президентимизнинг алоҳида эътибори натижасида эндиликда бу ерда халқимизга сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X