Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди.

Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.

Президент Администрацияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.

Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.

Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.

Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.

Facebook|Instagram|X
Сирдарё тумани ихтиёрида қоладиган маблағлар манбаси кўпайтирилади. Масалан, маъмурий ва молиявий жарималар, солиқ текширувлари бўйича пеня, тоифаси ўзгарган қишлоқ ерлари учун нобудгарчилик компенсацияси, ўрмон ерлари ҳудудларини ижара тушумлари, кўрсатилган давлат хизматларидан тушган маблағларнинг бир қисми туманда қолади.

Бундан туманга йилига қўшимча 12 миллиард сўм тушади.

Эндиликда ҳокимда 4 нафар ўринбосар бўлади. Ривожланиш режасига қараб, қайси масалада ўринбосари бўлишини ҳокимнинг ўзи белгилайди.

Мисол учун, Сирдарё тумани ҳокими келгуси уч йилда туризм, сервис ва логистикани туманни асосий драйвери сифатида кўраяпти. Шу боис, унинг иқтисодиёт бўйича 1-ўринбосари бир вақтни ўзида туризм, сервис ва логистикага масъул бўлади. Унга 10 та аниқ вазифа юклатилиб, ҳар бир вазифа ва функцияси маблағи билан мустаҳкамланади.

Худди шундай, ҳоким ва қолган 3 нафар ўринбосарига ҳам аниқ вазифалар молиявий таъминоти билан белгилаб берилади.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари KPIни тўлиқ бажарса, кейинги йил ҳудудга бериладиган маблағ 10-15 фоиз кўпайтирилади. Аксинча бўлса, маблағ оширилмайди ва масъул раҳбар ишдан кетади.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу эффективности проводимых реформ, состояния дел на местах и волнующих население вопросов.

#Mirziyoyev #videoselektor #islohotlar #boshqaruv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрихон туманининг чекка ҳудудларидан бири Оқ олтин маҳалласида жойлашган 25-умумтаълим мактабининг ўқувчилари "Долзарб 90 кунлик" доирасида тикувчилик касбини ўрганишмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча вилоят ҳокими навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди

"Ипак йўли" эркин иқтисодий саноат зонасида бўлиб ўтган қабул давомида вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келган ишбилармонларнинг муаммолари тингланиб, масалалар ҳал этилишига эришилди.

Учрашувда чет эллик инвесторлар ҳам ўз таклифлари билан қатнашди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мурожаатларни бирма-бир тинглади.

Ҳар бир масала вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, жараён давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X