Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Бу бизнинг Хонобод...

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган, "Ўзбекистон Швейцарияси" деб ном олган, баҳаво ва гўзал табиатга эга сўлим Хонобод шаҳрининг мусаффо ҳавоси, гўзал табиати туризм салоҳиятига эга. Шаҳарда туризмни ривожлантириш, шаҳарни мамлакатимизнинг экотуризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудуднинг 3 та йирик дам олиш оромгоҳлари, 11 та туристик масканлар, 5 та спорт иншоотлари, 830 та адирлик қисмларида қурилган дала ҳовлилар, "Фозилмон ота" зиёратгоҳи, 88 турдан ортиқ бошқа ҳудудларда кам учрайдиган манзарали дарахтлари мавжуд.

Хусусан, Қрим оққайини, япон сакураси, магнолия, лола дарахти каби ноёб турдаги манзарали, узоқ йиллик дарахтлар ҳамда балиқчиликка ихтисослашган "Афсона" дам олиш оромгоҳи, "Анҳор" чойхонаси, қўшни қирғиз халқ таомларини тортиқ қилувчи Ўтов дам олиш маскани ва Хон-тоғ ҳудудида жойлашган тиббий даволаниш санаторияларини мисол келтиришимиз мумкин.

Водийнинг туризм салоҳияти бой ҳудудларидан бири ҳисобланган масканда зиёрат, эко, тиббиёт, гастробар ва спорт туризми ривожланган. Шунингдек, оилавий туризм кластерлари ташкил этилган бўлиб, ҳар йили ўтказиб келинаётган "Дунё садолари" халқаро эстрада фестивалида ўзини оқламоқда.

Айни кунларда ҳам фестивалга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятнинг ташриф тимсоли

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган, қарийб 450 минг нафарга яқин аҳоли яшаши мумкин бўлган Бобур шаҳри том маънода вилоятимизнинг ташриф тимсолига айланди, десак муболаға бўлмайди. Шаҳарчадаги кун сайин кўкка бўй чўзаётган иморатлар ўта долзарб муаммолардан бири бўлган аҳолини арзон, замонавий уй-жойлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Замонавий шаҳарчага пойдевор қўйилганига ҳам 4 йил бўлди. Лойиҳага кўра биринчи босқичда 53,7 гектар ер майдонига 63 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Айни вақтга қадар 47 та уй фойдаланишга торширилди. 3 минг 200 та хўжалик истиқомат қиляпти.

Айни кунларда бунёдкорлик ишлари қаторига навбатдаги лойиҳа қўшилмоқда.

Вилоят ҳокими, ҳудудда қурилиши бошланаётган навбатдаги лойиҳани ҳам аввалги қурилган уй-жойлар билан бирлаштириб, кўзни қувонтирадиган, аҳоли яшаши учун барча қулайликлари бўлган яхлит бир комплекс яратиш кераклиги юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқ берди.

Тадбирда нуронийлар ҳам ўзгаришлардан хурсанд эканликларини, аввал дашт бўлган жойларда кўплаб янги уйлар, бинолар қад ростлаётганлиги аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилаётганлигини айтишиб, бошланган ишлар баракали, хайрли бўлишлигини тиладилар. Қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан дуо-фотиҳалар қилинди. Шундан сўнг навбатдаги қурилиш ишларига старт берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимых реформ, состоянию дел в регионах и поиску решений волнующих население вопросов.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган “шлагбаум” 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобиль учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимини ваколати бор. “Ўзбекистон темир йўллари”дан рухсат олиш керак.

Ёки, “Термиз-Сариосиё” темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.

Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.

Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.

Facebook|Instagram|X
Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Facebook|Instagram|X