Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болгария Президенти Румен Радев Кўксаройда тантанали кутиб олинди.

Президент Болгарии Румен Радев торжественно встречен в "Куксарое".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Республики Болгария Руменом Радевым с участием официальных делегаций.

#Mirziyoyev #tashrif #Bolgariya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ва олий мартабали меҳмонларнинг форумдаги нутқларини Президент Матбуот хизматининг Telegram, Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Болажонлар ёз мавсумини мароқли ўтказишмоқда

Андижон вилоятида бугунги кунда 12 та стационар оромгоҳлар мавжуд бўлиб, андижонлик ўғил-қизлар дам олишлари ва соғломлаштирилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Жорий мавсумга тайёргарлик доирасида "Боғишамол", "Шифокор", "Қуёшча", "Улуғнор", "Олтинкўл", "Асака", "Оқ булоқ", "Энергетик", "Шаббода", "Шифо файз", "Бўстон", "Бешариқ", "Боғбон" оромгоҳларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

Бу йил 1 давра давомида стационар оромгоҳларда жами 1840 нафардан зиёд болажонларнинг ҳордиқ олишлари режалаштирилган.

Бугун вилоятимиздаги барча оромгоҳларга болалар йўл патруль хизмати ходимлари кузатуви остида махсус автобусларда хавфсиз етказилиб, бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Болаларни жисмонан чиниқтириш мақсадида оммавий спорт турлари бўйича оромгоҳ биринчиликлари, “Қувноқ стартлар”, “Ким эпчилу, ким чаққон”, “Спорт – соғлиқ гарови”, “Балли, йигитлар”, “Балли, қизлар” каби спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида тўгараклар фаолият олиб бормоқда. Илк сменада ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда тасвирий санъат, инглиз тили, шахмат-шашка, футбол, воллейбол каби турли тўгаракларда ўз иқтидорларини ривожлантиришмоқда. Ошхона ва ётоқхоналарда барча қулайликлар мавжуд.

Оромгоҳлар ва уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни назорат қилиш учун Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек уларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ходимларининг доимий навбатчилиги йўлга қўйилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
"Ёзни мактаб билан" лойиҳаси давом этмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни ёзги таътил даврини мароқли ўтказишларини таъминлаш, улар учун таълим муассасаларида фан, тил, мусиқа ва тасвирий санъат тўгараклари, бадиий ва ижодий кечалар, театр ва кино томошалари ҳамда турли мусобақаларини ташкил этиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманидаги 57 та мактабнинг спорт майдон ва заллари, кутубхона ҳамда информатика хоналари ёшлар учун очилиб, "Ёзни мактаб билан" лойиҳаси ўтказилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра, лойиҳа доирасида жами 10 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X