Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Бугун, 5 июнь куни футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турни сафарда БАА термасига қарши ўтказади. Тошкент вақти билан соат 21:00да Абу-Даби шаҳридаги "Ал Наҳайён" стадионида учрашадилар.

Бир неча дақиқа олдин терма жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида "Андижон" фан-клуби аъзолари Абу-Дабига жўнаб кетди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Избоскан ва Пахтаобод туманларида давлат хусусий шерикчилиги асосида 18 ўринли "Кундузги парвариш хизмати" фаолият бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавссумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, навбатда Андижон шаҳридаги 3 кичик даҳа Иқбол ва Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқчи туманида 50 км узунликдаги зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро лойиҳа натижалари муҳокама марказида

Бугун Андижон шаҳрида BMT UNDP вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув доирасида ташкилот томонидан ҳудeдларда амалага оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари юзасидан маълумот берилиб, фаол ёшлар томонидан янги ташаббуслар илгари сурилди. Келгусида Андижон вилоятида амалга ошириладиган янги лойиҳалар, мақсадлар ва режалар юзасидан фикр алмашилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Мактабларда «Долзарб 90 кунлик» тадбирлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, юртбошимиз ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни ёзги таътил даврини мароқли ўтказишларини таъминлаш, улар учун таълим муассасаларида фан, тил, мусиқа ва тасвирий санъат тўгараклари, бадиий ва ижодий кечалар, театр ва кино томошалари ҳамда турли мусобақаларини ташкил этиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг спорт майдон ва заллари, кутубхона ҳамда информатика хоналари ёшлар учун очилиб, "Ёзни мактаб билан" лойиҳасига старт берилди.

Бугунги кун ҳолатига кўра мактабларда ташкил этилаётган фан ва тил тўгараклари, спорт ва санъат мусобақалари, театр ва кино томошалари, мусиқий кечалар ва саёҳатларга вилоятдаги жами 220 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилди.

"Ёзни мактаб билан" лойиҳаси давом этмоқда...


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X