Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Хонобод шаҳрида янги “Оила ва хотин-қизлар маскани” фойдаланишга топширилди

Бугун Хонобод шаҳрида аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик ҳимоясини кучайтириш мақсадида янги "Оила ва хотин-қизлар маскани" фойдаланишга топширилди.

Мазкур маскан замонавий ички инфратузилмага эга бўлиб, унда психологик маслаҳат, ҳуқуқий ёрдам ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш  каби масалаларда  малакали мутахассислар фаолияти йўлга қўйилган.

Ушбу масканнинг фаолият юритиши Хонобод шаҳрида оила муаммоларини барвақт аниқлаш, уларни комплекс ёндашув асосида ҳал қилиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва салоҳиятини юзага чиқариш борасида яна бир муҳим қадам қўйилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор Андижоннинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу туманда ҳам аҳолини рози қилиш йўлида ишлар жадал олиб борилмоқда.

Аҳолининг томорқалари учун оқин сувларни узуликсиз етказиб бериш мақсадида, жорий йилда “Улуғнор” каналининг 8 км қисмини бетонлаш ишлари режалаштирилган, шу кунга қадар 3 км қисмида бетонлаш ишлари якунланди. Ҳозирда ишлар давом этяпти.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугун, 5 июнь куни футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турни сафарда БАА термасига қарши ўтказади. Тошкент вақти билан соат 21:00да Абу-Даби шаҳридаги "Ал Наҳайён" стадионида учрашадилар.

Бир неча дақиқа олдин терма жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида "Андижон" фан-клуби аъзолари Абу-Дабига жўнаб кетди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Избоскан ва Пахтаобод туманларида давлат хусусий шерикчилиги асосида 18 ўринли "Кундузги парвариш хизмати" фаолият бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X