Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
“Ибратли оила” кўкрак нишонлари топширилди

Халқимиз ҳам азал-азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги учун бор кучу салоҳиятини бағишлаган. Зеро, оила бирлиги, ундаги муҳит фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш каби масъулиятли вазифани ўз елкасига олган.

15 май – Халқаро оила куни арафасида вилоятдаги 130 та оила “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Вилоят театрида бўлиб ўтган тадбирда 32 та намунали оила “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбирда оила муқаддас даргоҳ эканлиги қайд этилиб, мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги ишлар эътироф этилди. Барчага ўрнак ва ибрат бўлаётган оилаларга миннатдорчилик билдирилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоятда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш, замонавий завод ва фабрикалар қуриш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан 20 дан ортиқ инвесторлар ташриф буюрди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хабарингиз бор, республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан сайёр қабул ҳамда учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун Республика ишчи гуруҳи раҳбари - Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари П. Бобожонов бугун Избоскан туманида бўлиб, аҳоли розилиги йўлида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жарён давомида мутасаддилар ҳамкорлигида режага мувофиқ амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X