Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Маҳаллада сиёсий жараён: МАҲАЛЛАГА КИМ РАИС БЎЛАДИ?

Бу ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайловида кун саволига айланди.

1 май куни юртимизда фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайловига старт берилди. Май-июль ойларида ўтказиладиган бу жараёнга жиддий ҳозирлик кўрилди. Вилоятимиздаги 909 та маҳаллада ҳам айни пайтда бу жараёнга гувоҳ бўлиш мумкин.

Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар тасдиқланган чора-тадбирлар дастуридаги вазифаларни ўз вақтида бажармоқда.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда


Хўжаобод туманида RECO SEMENT МЧЖ томонидан қиймати 100 млн. доллар бўлган цемент ишлаб чиқариш, ҳудуднинг 14 гектарига 8.4 MW қуёш панеллари ўрнатиш лойиҳаси.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 18 та мамлакатдан келган полвонлар Жаҳон кубоги учун баҳслашмоқда

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахмат мусобақасига марҳамат!

Ногиронлиги бўлган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи соврини учун ташкил этилаётган шахмат мусобақасига барча имконияти чекланган фуқароларни таклиф этамиз.

Мусобақаларга 2 май куни Андижон шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида соат 9:00да старт берилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижонда муҳандис-метрологлар учун ўқув семинари ташкил этилди

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида тизимдаги ходимлар учун ўқув семинари ташкил этилди. Унда шаҳар-туман газ таъминоти бўлимларининг муҳандис-метрологлари, кичик ва ўрта бизнес истеъмолчилари инспекторлари иштирок этдилар.

Мазкур ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад Метрология йўналиши бўйича билимларни мустаҳкамлаш, янги кўникмаларни шакллантириш, соҳага оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва янгидан жорий қилинган қонун ҳужжатлари билан таништириш, замонавий янги газ сарфини ҳисоблаш жиҳозларидан амалда фойдаланиш бўйича тушунчалар беришдан иборат бўлди.

Машғулот давомида соҳа мутахассислари томонидан қатор маърузалар ўқиб эшиттирилди.
Жумладан, Халқаро сифат стандартлари тизимининг афзалликлари, “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари, соҳага оид бошқа кўплаб қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Ҳар бир машғулот давомида назарий билимлар амалий кўникмалар билан шакллантирилди.

Назарий машғулотлар якунидан сўнг мутахассислари “Дастурхончи” автоматик газ тарқатиш шохобчасида жойлашган саноат коллекторида истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлари билан боғлиқ ҳолатлар бўйича кўргазмали машқлар ташкил қилинди. Хусусан, газ ҳисоблагичларни қай тартибда бир марталик тамға билан тамғалаш, уларни ишлаш шароитлари, ўзгаришлар ва ташқи таъсирни аниқлаш ҳолатлари бўйича тавсиялар олдилар.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Андижон вилоятида замонавий беш кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Чемпионатда республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли ёшлар югуриш, сузиш, лазер пистол отиш, қиличбозлик каби мураккаб ва жисмоний тайёргарликни талаб этадиган йўналишларда ўзаро куч синашдилар.

Бундан ташқари ушбу мусобақада замонавий бешкураш спорт турининг икки, уч ва тўрт кураш йўналишлари бўйича ёшлар иштирок этиб, ўз маҳоратларини кўрсатишди.

Беллашув якунида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Замонавий беш кураш федерацияси томонидан тақдирланди.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
“Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловининг вилояти босқичи ўтказилмоқда

Танловлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон вилоят бошқармасида бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги ғолиблар, илм-фан ва инновацияга чанқоқ 80 нафарга яқин ёш инноватор ўз лойиҳалари билан иштирок этди.

Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга ўрнатилган тартибда пул мукофотлари топширилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram