Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями, созданными в региональном центре социальных услуг «Имкониятлар олами» в городе Андижане.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #ijtimoiyxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.


https://t.me/hudud_inform
Мамлакатимиз Конституцияси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси асосида инсонни қадрлаш кўлами кенгайди, бу соҳадаги хизматлар эҳтиёжмандларга яқинлаштирилмоқда.

Айни йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида шу йил 27 февралда “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Унинг ижроси доирасида илк бор Андижонда “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ишга тушди.

Қарийб 5 гектар майдонга эга муассасада маъмурият, фаоллар зали, инклюзив таълим ва касбга ўргатиш бинолари, болалар майдончаси, спорт мажмуаси ва сузиш ҳавзаси мавжуд.
Бу ерда ногиронлиги бор болалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Жумладан, ижтимоий ва тиббий реабилитация хизмати, касбга йўналтириш, хорижий тилларни ўқитиш хизматлари ҳамда камбағал оилалар болалари учун қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган.

Марказда 60 нафардан зиёд ходим фаолият юритади. Ижтимоий ҳимояга муҳтожларни аниқлаш ҳамда бу ерга йўналтириш «Инсон» марказлари томонидан амалга оширилади.


Президентимиз марказдаги қўшимча таълим хизматига мўлжалланган бинодаги шароитлар билан танишди. У ерда ногиронлиги бор болаларнинг мактабдан ташқари дарс қилишлари, илм олишлари, интернетдан фойдаланишлари учун имкониятлар яратилган.
Бундан ташқари, камбағаллик реестридаги оилалар фарзандлари ҳам келиб, инглиз, рус, корейс ва бошқа тилларни ўрганиши мумкин.

Таъкидлаш ўринлики, йилнинг ўтган даврида Андижон вилоятида 10 мингга яқин камбағал оилаларнинг фарзанди боғчаларга жойлаштирилди, қарийб 29 минг нафарига тиббий кўмак кўрсатилди, 20 минг нафари ижтимоий хизматлар билан қамраб олинди. Бу эса уларнинг “оёққа туриб”, иш билан банд бўлишига ёрдам беради.

Марказда кундузги парвариш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда ногиронлиги бўлган инсонлар жисмоний ва ақлий машғулотлар билан шуғуллантирилади. Уларга ижтимоий ходимлар қараб туриши натижасида оиласидагиларнинг "қўли бўшаб", ишлаши мумкин бўлади.


Мазкур бўлимда парваришланаётган фуқаролар бундай ғамхўрлик туфайли ҳаётга қайтганини айтиб, давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Андижондаги ҳудудий ижтимоий хизмат марказида бўлди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X