Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон шаҳрини вилоятнинг 8 та ҳудуди билан боғловчи жамоат транспорти мавжуд эмаслиги оқибатида кунига 80 минг аҳоли вилоят марказига 20 мингга яқин енгил транспортда келишга мажбур.

Тиғиз пайтда Андижон шаҳридаги тирбандлик 7-8 баллга чиқиб кетмоқда. Ваҳоланки, 1 та кичик автобус кунига камида 400 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб, 25 та енгил машинани ўрнини босади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф бериш топширилди.

Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда ижтимоий соҳа масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлади.

Бу борада ўтган йили 650 ўринли клиника Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтказилиб, уни таъмирлаш ва жиҳозлашга 180 миллиард сўм берилди. Бу 11 минг талабага бир вақтни ўзида ҳам ўқиш, ҳам амалиёт ўташ имконини беради.

Институтдаги симуляцион марказда тиббиёт ходимлари малакасини 2 босқичда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, клиника ёнига травматология, педиатрия ва жарроҳлик, гинекология бўлимини қуриб, кластерга айлантириш ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бунга яна 100 миллиард сўм ажратилиши маъқулланди.

Симуляцион марказда синовдан ўтган тиббий ходимларга қўшимча 100 фоиз устама берилиши белгиланди.

Ҳозир 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини ҳисобга олиб, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.

Умуман, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Ҳиндистондан келиб ўқимоқчи бўлганлар ҳисобига, вилоятда тиббий таълим экспортини йилига 20 миллион доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди. Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Андижондаги 400 дан зиёд маҳаллада аҳолига туну кун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт пунктлари ташкил қилинди. Бу ерда қон босимини ўлчаш, укол қилиш, физиотерапия каби бирламчи оддий хизматлар кўрсатилади.

Президентимиз бу тажрибани маъқуллаб, мутасаддиларга бу йил ушбу тизимни қолган вилоятлардаги камида 100 тадан маҳаллада йўлга қўйишга топшириқ берди.

Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.

Сўнгги йилларда техникумлар бўйича ҳам катта ислоҳотлар бўлди. Лекин Андижондаги 56 та техникумнинг барчасида ҳам ишлар янгича ташкил этилмаяпти.

Масалан, Андижон 4-сон техникуми ва Пахтаобод 2-сон техникумида талабаларнинг бир вақтнинг ўзида ўқиши ва ишлаб, даромад топиши бўйича ижобий тажриба яратилган.

Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Кеча Янги Андижон шаҳрини Бобур шаҳри деб номлаш бўйича катта ташаббус илгари сурилди.

Бобур бобомиз сиймосини абадийлаштириш мақсадида улуғ аждодимиз ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк барпо этилади.

Президентимиз ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Ғолибларга автомобиль берилади.

Умуман, мутасаддиларга шаҳарни маърифат ва маданият марказига айлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
"Икки кун давомида Андижондаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишдим. Шу билан бирга, вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ободонлаштириш ва инфратузилмаси учун мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ажратилаяпти. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган",

- деди давлатимиз раҳбари.

Айтилган барча ташаббуслар Андижондаги ҳар бир хонадонгача кириб бориши, ажратилаётган ҳар бир сўм маблағ камида ўн сўм бўлиб қайтиши учун мутлақо янги назорат тизими жорий қилиниши белгиланди.

Тегишли идораларга ҳар бир топшириқ ижросидан тортиб, раҳбарларнинг аҳоли ва тадбиркорлар билан муомаласигача қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди, Андижонга янги тайинланган вилоят прокурори ва ички ишлар бошлиғининг бу борадаги масъулияти белгиланди.

Facebook|Instagram|X
"Биз бошлаган ислоҳотлар, бу – фақат рақамлар ёки ҳисоботлар эмас. Бу – ҳар бир оила, ҳар инсон ҳаётида сезиладиган, фаровонлик ва тараққиёт сари йўналтирилган ҳақиқий ўзгаришлардир.

Бугун ҳам Андижонда кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Аҳоли ва тадбиркорлар кайфиятига таъсир кўрсатадиган барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик.

Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади
, мен бунга ишонаман!",

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташрифдан ташрифгача


Президент топшириғи – амалда


Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Андижон вилоятида аҳолининг даромадларини ошириш, қолаверса, тухум ва парранда гўштига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида хонадонларда ҳамда фермер хўжаликлари ҳудудларидаги ариқ, коллектор ва зовурларда ўрдак боқишни ташкил қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўтган йили 1 минг 100 нафар ташаббускор фермернинг ўз ҳудудларидан ўтган ариқ ва зовурларда ўрдак боқиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббускорлар томонидан 1,1 миллион бош ўрдак боқишнинг ташкил қилиниши белгилаб олинди. Бунинг учун талаб этиладиган материаллар ва маблағлар ажратиладиган бўлди.

Жумладан, жорий йилда вилоятда ариқ ва зовурларни тозалаш, уларнинг атрофини махсус сетка билан тўсиш, 900 га яқин ўрдакхоналар қуриш орқали 1 миллион 100 минг донага яқин ўрдак боқишни йўлга қўйиш белгиланган.

Юқоридаги ишларни амалга ошириш, ўрдак парваришини бир йилда 2 марта ташкил этиш ҳисобига вилоят аҳолисига ҳам арзон, ҳам табиий, саломатлик учун фойдали гўшт етиштирилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, ташаббускорлар томонидан жами 1,1 миллион дона ўрдак боқилиб, ҳар биридан ўртача 3,5 килограммгача гўшт олишга эришилганида, жами 3 минг 850 килограмм ўрдак гўшти етиштирилади. Ўрдак парваришини бир йилда икки марта ташкил этиш орқали бу кўрсаткични 7,5 - 8 минг килограммга етказиш мумкин бўлади. Бу билан вилоят аҳолисининг парранда гўштига бўлган эҳтиёжи маълум даражада қопланади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонда қалампирни қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон туманидаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган қалампирни қайта ишлаш саноат парки фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 февралдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 16 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш ҳамда йилига 20,1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик 580,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилиши белгиланган.

Бу кўрсаткичларга эришиш мақсадида Андижон туманида ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасига Хитой давлатидан салоҳиятли компанияларнинг истиқболли лойиҳаларини жойлаштириш бўйича инвестицион буюртмалар қабул қилинди.


2024 йилда эркин иқтисодий зона ҳудудининг 51,4 гектар майдонига умумий қиймати 302,4 миллион долларлик 9 та лойиҳа жойлаштирилди. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш бўйича қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилмоқда.

Хитойнинг “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” компанияси томонидан “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қалампир маҳсулотларини қайта ишлаш, қалампирдан саноатда бўёқ ишлаб чиқариш лойиҳасининг ишга туширилиши Президент қарори ижроси доирасидаги дастлабки қадамлардан бири бўлди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

После проведения совещания в Булакбашинском районе, Президент Шавкат Мирзиёев по пути обратно обратил внимание, что в одном из домов проходила траурная церемония.

Здесь прощались с членом семьи – почтенной Мамлакатхон ая Давроновой.

Глава государства принял участие в церемонии, выразил соболезнования родным и близким, пожелал им стойкости и терпения.

Facebook|Instagram|X
Булоқбоши туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

В Булакбашинском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам социально-экономического развития Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X