Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Бағрикенглик қон-қонига сингиб кетган халқимиз азалдан барча миллат вакиллари билан оға-ини, дўст-биродар бўлиб яшаб келмоқда.

Конституциямиз ҳам юртимиз фуқаролари миллати, дини, ирқидан қатъи назар, ягона Ўзбекистон халқини ташкил этишини, шу заминда яшовчи барча миллат ва элатлар тили, урф-одат ва анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишини кафолатлайди.

Вилоятимизда байрам арафасида ўтказилаётган айни тадбирлар Булоқбоши туманида ҳам давом этмоқда. Бугун маҳалла аҳли ягона мақсад йўлида бирлашиб, сумалак ва бошқа миллий баҳор таомларини тайёрлашди.

Амалий санъат ва ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари ташкил этилди. “Оқ теракми – кўк терак”, “Куч синаш”, “Арқон тортиш”, “Чиллак” каби миллий ўйинлар ўтказилди. Тадбир давомида “Дўстлик боғи” ташкил этилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

Жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам турли миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, эл-юрт равнақи, мамлакат фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Жумладан Хонобод шаҳрида ҳам байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. Турли миллат вакиллари томонидан санъаткорлар ва хонандаларнинг чиқишлари, “Либосларда жилоланган қадрият” шиори остида миллий либослар намойиш этилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
#Vatan_yagonadir
#Qudratimiz_birlikda

"Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда" шиори остида Андижон туманида халқ сайли бўлиб ўтди. Байрамда “Меҳр-оқибат дастурхони” ёзилиб, турли миллатларнинг миллий таомлари кўргазмалари ташкил этилди.

Ушбу тадбирлар миллатлараро тотувлик, меҳр-оқибат ва бирдамлик ғояларини кенг тарғиб қилиш билан бир қаторда, маҳаллада ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram