Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокимлигида долзарб масалалар юзасидан Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги ташкилот ва корхона раҳбар, мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Тегишлилиги бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, ижроси назоратга олинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Андижонда «Ёш китобхон» танловининг Республика финал босқичи бўлиб ўтмоқда

Миллионлаб китобхонларимизни бир майдонда жамлаган «Ёш китобхон» танловининг 2024 йилги мавсуми Республика финал босқичи 24-31 март кунлари Андижон вилояти Марҳамат тумани «Ёшлар кутубхонаси»да ўтказилиши белгиланган эди.

Бугун ушбу танловга старт берилди.
Айни дамда танловда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган китобхон ёшлар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашмоқдалар.

Маълумот ўрнида: Танловнинг республика босқичида 1-ўрин ғолиби – Президент совғаси «Чазор» электромобили , 2-ўрин ғолиблари – 75 млн сўмдан, 3-ўрин ғолиблари – 50 млн сўмдан, қолган иштирокчилар 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топшириқлар амалда


Андижон вилоятида аҳолининг гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қоплаш, камбағалликни қисқартириш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда 1 минг 101 нафар ташаббускор фермерлар томонидан ўзининг ҳудудидан ўтган зовур ва коллекторларда ўрдак боқиш ташаббуси амалга оширилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ҳоким ёрдамчилари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Андижон шаҳридаги 94 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари билан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда аҳоли томорқаларини платформа дастурига киритиш, долзарб 20 кунлик доирасида ишга жойлаштириш, ишсиз ва уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, камбағаллик реестрида рўйхатда турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, микролойиҳаларни амалга ошириш, аҳолига тақдим этилаётган хизматлар самарадорлиги борасида сўз борди.

Шунингдек, хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган ҳоким ёрдамчиларига жиддий огоҳлантириш берилиб, топшириқлар ижроси қатъий назоратга олинганлиги таъкидланди.

Бундай йиғилишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram